Акмал Азизхўжаев
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Акмал Абдуазимович Азизхўжаев | ||
| Таваллуд санаси | 8-ноябр 1936-йил | ||
| Таваллуд жойи | Тошкент | ||
| Вафот санаси |
8-январ 2008-йил (71 ёшда) | ||
| Вафот жойи | Тошкент | ||
| Амплуаси | Ҳимоячи | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1955 | Спартак (Тошкент) | 17 | (0) |
| 1956—1964 | Пахтакор | 164 | (4) |
| 1965 | Свердловец | ? | (1) |
| 1966 | Факел (Бухоро) | ||
| Бошқарган клублари | |||
| 1984 | Амударё (Нукус) | ||
| Пахтакор (ёшлар жамоаси) | |||
| Ўзбекистон У17 | |||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Акмал Абдуазимович Азизхўжаев (1936-йил 8-ноябр, Тошкент — 2008) — футболчи, спорт устаси (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози (1992). 1954-йилдан „Спартак“ футбол жамоасида ўйнаган. „Пахтакор“ жамоаси сардори ва ҳимоячиси (1960-1965-йиллар). Бухоронинг „Факел“ (1966) ҳамда Нукуснинг „Амударё“ (1983) жамоаларида бош мураббий. 1996-йилдан республика олий футбол мактабининг директори. Унинг мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси Осиё чемпионати мусобақаларида иштирок этиб (1994) Ўрта Осиё республикалари орасида ғолиб чиққан ва финал учрашувларда қатнашган[1][2].
Фаолияти
Акмал футболчилик фаолияти дастлаб Бухородаги маҳаллий жамоада бошлаган. Кейинчалик Тошкент вилоятининг „Свердловец“, Тошкентнинг „Спартак“ клубларида ўйнаган. 1956-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби таркибига ўтди ва 9 йил давомида пойтахт жамоаси таркибида ўйнаган. 1956-йилги СССР халқлари спартакиадасида Ўзбекистон ССР терма жамоасида ўйнаган. Фаолиятини сўнггида „Бухоро“ клубида тўп сурган. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг мураббийлик фаолиятини бошлади ва бир қатор жамоалар жумладан Арал самали жамоасига бош мураббийлик қилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
- ↑ „Акмал Азизхўжаэв хотира турнирида бу йил 2010-йилда таваллуд топган авлод қатнашади“. 2025-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
- ↑ „"Ҳужум ҳимоядан бошланади". Акмал Азизхўжаев хотирасига ишланган фильм.“. 2021-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
Ҳаволалар
- Акмал Азизхўжаев Фоотбаллфаcц сайтидаги футболчи профили
- Акмал Азизкҳодзҳаэв Трансфермаркт сайтидаги футболчи профили
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- 8-ноябрда туғилганлар
- 1936-йилда туғилганлар
- Тошкентда туғилганлар
- 2008-йилда вафот этганлар
- 8-январда вафот этганлар
- Тошкентда вафот этганлар
- Алифбо бўйича спортчилар
- Алифбо бўйича футболчилар
- Ўзбекистонлик эркак футболчилари
- СССР эркак футболчилари
- Эркак футбол ҳимоячилари
- Пахтакор жамоаси футболчилари
- Свердловец клуби футболчилари
- Спартак Тошкент футболчилари
- Бухоро клуби футболчилари
- Ўзбекистонлик футбол мураббийлари
- Арал Самали футбол клуби мураббийлари