Jump to content

БРИCС

From Ziyosfera
БРИCС

БРИCС лидерлари (2023), чапдан ўнгга: Лула да Силва, Си Зинпинг, Cйрил Рамапҳоса, Нарендра Моди анд Сергей Лавров (Владимир Путин ўрнига).
Тури Халқаро ташкилот
Мақоми Фаолият юритмоқда
Ишга тушган санаси 2006-йил

БРИCС (Бразил, Руссиа, Индиа, Cҳина, Соутҳ Африcа давлат номларининг бош ҳарфи) – давлатлараро ассоциация, Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, БАА, Саудия Арабистони, Эрон, Миср ва Эфиопия давлатларини бирлаштирган иттифоқ. Ташкилот (Давлатлар Ҳамдўстлиги) 2006-йил июн ойида (БРИC сифатида) Санкт-Петербург иқтисодий форуми доирасида Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой иқтисодиёт вазирлари иштирокида ташкил этилган.

Аъзолар

БРИCС аъзолари иқтисодиёти тез ривожланаётган йирик мамлакатлар сифатида ифодаланади. Ушбу мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланганлигини, ижобий барқарорлигини, ҳам кучлилигини ва жаҳон иқтисодиёти учун ресурслари кўплигини кўришимиз мумкин: Бразилия – жаҳон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулот тенглиги билан дунёда 7- ўринда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бой; Россия – Жаҳон иқтисодиётида минерал ресурсларга бой шу билан бирга ялпи ички маҳсулот бўйича 5-6 ўринда, энг йирик ҳудудга эга ва дунёдаги икки йирик ядровий кучлардан биридир; Ҳиндистон – Жаҳон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулот тенглик билан дунёда 3- ўринда, бир миллиарддан ортиқ аҳолиси бор. Интеллектуал ресурсларга эга, аҳолиси икки хил табақага бўлинган бойлар ва қашшоқлар, атоми билан катта кучга эга; Хитой – Жаҳон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулоти ҳамда иқтисодиёти ривожланиши билан 1- ўринда шу билан бирга дунёда биринчи экспорт („дунё завод“), дунёдаги энг йирик валюта захираларига эга, дунёдаги энг йирик аҳолива атом электренергиясига эгадир; Жанубий Африка – Жаҳон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулот тенглик ва иқтисодиёти билан 25-29 ўринга эга, табиий ресурслари асосий кучи.

БРИCС аъзо давлатлари марказий банки: 100 миллиард доллар сармояли қутқарув фонди ташкил этилган, ушбу фонднинг мақсади БРИCС давлатларини валюта бозорларида учрайдиган ўзгаришлардан ҳимоя қилишдир.

Янги аъзолар

2024-йил 1-январ куни Саудия Арабистони, Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия БРИCС ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланди[1][2].

Яна қаранг

Манбалар