Бадер Ал-Мутаwа
|
Ал-Мутаwа Қадсиа таркибида (2007-йил) | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Бадер Аҳмед ал-Мутаwа | ||
| Таваллуд санаси | 1985-йил 10-январ | ||
| Таваллуд жойи | Ал-Қувайт, Кувайт | ||
| Бўйи | 1.75 м | ||
| Амплуаси | Ҳужумчи | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2002— | Қадсиа | 300 | (175) |
| 2007 | → Қатар СC | 0 | (0) |
| 2011 | → Ал Насср | 9 | (3) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 2003–2022 | Кувайт | 202 | (55) |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Бадер Аҳмед ал-Мутаwа (арабча: بدر أحمد المطوع; 1985-йил 10-январда туғилган) — қувайтлик профессионал футболчи, „Қадсиа“ клуби ҳужумчиси. Бадер одатда иккинчи ҳужумчи амплуасида ҳаракат қилади ва жамоада 17-рақам остида тўп суради. Ал-Мутаwа терма жамоалар сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида 202 та учрашув билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди (ундан олдинда фақат Лука Модриć, Лионел Месси ва Cристиано Роналдо бор).
Клубдаги фаолияти
Ал-Мутаwа Ал-Қувайт шаҳрида туғилган. Клуб ва терма жамоа сафидаги ёрқин ўйинлари сабабли у 2006 ва 2010-йилларда „Осиёнинг энг яхши футболчиси“ мукофотига номзод сифатида кўрсатилган, бироқ совринни қўлга кирита олмаган[1].
2008–09-йилги мавсумда 10 та гол уриб, Қувайт чемпионатида маҳаллий футболчилар ўртасида энг яхши тўпурар бўлган.
2012-йил 23-июлда клубнинг янги хўжайинлари — Ал-Ҳасавий оиласи ҳужумчи учун бир ойлик синов муддатини ташкил этганидан сўнг, у Англиянинг „Ноттингҳам Форест“ жамоаси билан машғулотларида иштирок этган[2]. У бош мураббий Сеан О'Дрисcоллда яхши таассурот қолдирган ва клуб уни доимий асосда сотиб олишни режалаштирган, аммо футболчига Буюк Британияда ишлаш рухсатномаси берилмагани сабабли шартнома амалга ошмаган[3].
2021-йил 11-май куни „Ал-Қувайт“ клубига қарши 3–1 ҳисобида ғалаба қозонилган учрашувда у „Қадсиа“ сафидаги барча мусобақалар (ўртоқлик ўйинларини ҳам қўшган ҳолда) доирасида ўзининг 300-голини киритган[4][5].
2024-йил 2-март куни „Ал-Салмия“га қарши кечган ва 1–0 ҳисобида якунланган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида пеналтидан гол уриб, Қувайт Премер-лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар Фирас Ал-Кҳатибнинг рекордини (162 та гол) такрорлаган[6]. Орадан беш кун ўтиб, „Қадсиа“нинг „Ал-Шабаб“ устидан 7–0 ҳисобида қозонган йирик ғалабасида гол уришга муваффақ бўлган ва Қувайт Премер-лигаси тарихидаги мутлақ энг яхши тўпурарга айланган.
Терма жамоадаги фаолияти
Ал-Мутаwанинг халқаро миқёсдаги илк йирик мусобақаси 2003-йилда Қувайт мезбонлик қилган Араб кўрфази кубоги бўлди. Мезбонлар олти учрашувда бор-йўғи беш очко жамғариб, олтинчи ўринни эгаллашган (турнир дебютанти Яман ундан камроқ очко тўплагани сабабли Қувайт ўз тарихида илк бор мусобақани жадвалнинг энг қуйи поғонасида якунлашдек ноқулай вазиятдан қутулиб қолган). Ал-Мутаwа турнирдаги Қувайтнинг ягона ғалабаси — Яман устидан 4:0 ҳисобида қозонилган ўйинда битта гол муаллифи бўлган.
2004-йилда 17-Араб кўрфази кубогида иштирок этган ал-Мутава мусобақанинг очилиш учрашувида Саудия Арабистони дарвозасига 87-дақиқада гол урган. У ушбу турнирда терма жамоа сардори ва юлдуз ҳужумчиси Башар Абдуллаҳ билан самарали ҳужум тандемини ҳосил қилиб, ўзини ёрқин намоён этган; икки футболчи биргаликда бешта гол киритишга муваффақ бўлган. Бироқ турнир якунланганидан кўп ўтмай Башар терма жамоадаги фаолиятини якунлагани боис ушбу тандем узоққа чўзилмаган. Қувайт эса Б гуруҳида икки ғалаба ва Баҳрайн билан дуранг қайд этиб пешқадам бўлганига қарамай, ярим финалда Қатарга имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этган.
2007-йилги 18-Араб кўрфази кубогида ал-Мутава Яман ҳамда гуруҳ босқичининг сўнгги турида Бирлашган Араб Амирликлари дарвозаларини ишғол қилган, аммо Қувайт ўз тарихида илк бор турнирда бирорта ҳам ғалаба қозона олмай, мусобақа билан хайрлашган.
2015-йил 3-сентябр куни 2018-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Мянма устидан 9–0 ҳисобида қозонилган йирик ғалабада ал-Мутава терма жамоадаги иккинчи хет-тригини расмийлаштирган[7].
2022-йил 14-июн куни ал-Мутава Соҳ Чин Анннинг ФИФА томонидан тан олинган 195 та ўйиндан иборат рекордини ортда қолдириб, 196 та ўйин билан эркаклар ўртасида терма жамоа сафида энг кўп учрашув ўтказган мутлақ рекордчига айланган[8][9][10]. Кейинчалик 2022-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати давомида португалиялик Cристиано Роналдо унинг рекордини такрорлаган ва УЭФА Евро-2024 саралаши баҳсларида бу кўрсаткични янгилаган[11][12]. Кейинчалик статистик маълумотлар қайта кўриб чиқилиши натижасида ал-Мутаванинг халқаро ўйинлари сони 202 тага етказилган ва у 200 та ўйинлик довонни забт этган тарихдаги илк футболчи сифатида эътироф этилган[13].
Шахсий ҳаёти
Қувайтда спортнинг профессионаллик тизими тўлиқ жорий этилмаганлиги сабабли, Ал-Мутава футболчилик фаолияти билан бир қаторда ҳарбий хизматни ҳам ўтайди. У полковник ҳарбий унвонига эга бўлиб, Қувайт Миллий ассамблеяси гвардиясининг Хавфсизлик масалалари департаменти директори лавозимида фаолият юритади[14].
Манбалар
- ↑ Асиан Cуп 2011: Асиан Cуп Тен Плаерс То Wатч: Бадер Ал Мутwа (Wайбаcк Мачине сайтида 11 Жануарй 2011 санасида архивланган) — Гоал.cом
- ↑ Чонг, Эдwин. „Ал-Мутаwа ландс Форест чанcе“. Скй Спорц (2012-йил 21-июл). 2012-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-январ.
- ↑ МcДаид, Паул. „Ноттингҳам Форест фаил то ланд wорк пермиц фор Куwаити трио“. Спорт360.cом (2012-йил 22-август). 2012-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-январ.
- ↑ „القادسية يحتفي بتسجيل بدر المطوع 300 هدف“ (ар). кооора.cом (2021-йил 11-май). 2021-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июн.
- ↑ „المطوع... 300 هدف مع القادسية“ (ар). алраимедиа.cом (2021-йил 12-май). 2021-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июн.
- ↑ „Бадр Ал-Мутаwа эқуалс а гоал-сcоринг реcорд ин тҳе Куwаит Леагуэ“ (эн). Араб Тимес (2024-йил 3-март).
- ↑ „WОРЛД CУП ҚУАЛИФЙИНГ – АФC 3/9/2015 12:00*“. ЭСПН ФC (2015-йил 3-сентябр). 2015-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-сентябр.
- ↑ „Ал-Мутаwа реcлаимс титле оф мост-cаппед мен'с плаер“ (эн). ФИФА.cом. ФИФА (2022-йил 16-июн). 2022-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-июн.
- ↑ „Бадер Ал-Мутаwа, тҳе стар оф тҳе Куwаити натионал теам, ис тҳе онлй деан оф wорлд плаерс“ (эн). Неwс.МиддлеЭаст-24.cом (2022-йил 15-июн). 2022-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июн.
- ↑ „Пелатиҳ Тинггалкан Куwаит, Бадер Ал Мутаwа Пеcаҳкан Рекор“ [Cоач леавес Куwаит, Бадер Ал Мутаwа бреакс реcорд] (мс). Гоал.cом. Гоал (2022-йил 15-июн). 2022-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июн.
- ↑ „Wорлд Cуп 2022: Ис Португал'с эхит тҳе энд оф тҳе роад фор Cристиано Роналдо?“. ББC Спорт. 2022-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-декабр.
- ↑ „Португал 4–0 Лиэчтенстеин: Cристиано Роналдо сcорес тwиcе ас ҳе cелебратес беcоминг мост cаппед мен'с интернатионал плаер“. ББC Спорт. 2023-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-март.
- ↑ „الصراع مع كريستيانو رونالدو يشتد .. قرار جديد من فيفا يقرب بدر المطوع من استعادة لقب "عميد لاعبي العالم"“ (ар). Гоал.cом (2025-йил 5-октябр).
- ↑ الغانم يقلد العقيد بدر المطوع رتبته الجديدة (Wайбаcк Мачине сайтида 10 Септембер 2021 санасида архивланган) Ал Раи, 27 Жулй 2021
Ҳаволалар
- Бадер Ал-Мутаwа Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
- Бадер Ал Мутаwа – ФИФА мусобақаларидаги натижалари (архивланган)
- Рисинг Араб старс макинг тҳеир марк ат ФИФА.cом
- Бадер Ал Мотаwаа Глобал спорт архивида
- Бадер Ал Мотаwаа Кооора.cом сайтида (арабча) (архивланган: Гоалзз.cом сайтида инглиз тилида)
- 10-январда туғилганлар
- 1985-йилда туғилганлар
- НФТ темплате wитҳ ИД Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- ФИФА плаер ИД Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- Яшаётган инсонлар
- Алифбо бўйича футболчилар
- Кувайтлик эркак футболчилар
- Эркаклар футболи ҳужумчилари
- Ал-Насср ФC футболчилари
- Қадсиа СC футболчилари
- Қатар СC футболчилари
- Кувайтлик муҳожир эркак футболчилар
- Саудия Арабистонидаги муҳожир эркак футболчилар
- Қатардаги муҳожир эркак футболчилар
- 2004-йилги АФC Осиё кубоги футболчилари
- Осиё ўйинлари 2006 футболчилари
- 2011-йилги АФC Осиё кубоги футболчилари
- 2015-йилги АФC Осиё кубоги футболчилари
- ФИФА эркаклар марказий клуби
- Полковниклар
