Балапур жанги
| Балапур жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Ака-ука Саййидларнинг заифлашуви | |||||||
Саййид Абдуллоҳ Хон Бобурийлар саройини бошқараётган ҳолда | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| НизомулМулк Иwаз Хон Гҳиёс Хон Қадар Хон Камаят Хон Рао Рамбҳа Нимбалкар |
Бобурийлар иттифоқчилари: Саййид Ҳусайн Али Хон Барҳа Саййид Салабат Хон Алам Али Хон † Рустам Хон Амин Баҳодир Анвар Хон Қутб уд-Давла
| ||||||
| Кучлар | |||||||
| 14 000 киши ва сардорларнинг қўшимча кучлари | 18 000 марата отлиқлари 12 000 муғул отлиқлари 20 000 ражпут отлиқлари 20 000 афғон кучи Жами 70 000 | ||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| 5 000 муғул | 700 маратҳа Нома’лум миқдордаги муғуллар, афғонлар ва ражпутлар | ||||||
Балапур жанги Ака-ука Саййидлар қўзғолони натижасида келиб чиққан Бобурийлар раҳбарлари ўртасидаги ички низонинг муҳим воқеаларидан бири бўлди. Ушбу қўзғолон бошқа Бобурийлар раҳбарларининг мавқейи пасайишига олиб келди.
Тўқнашувлар 1720-йилда, Низомулмулк Рожпутлар, маратхалар ва афғонлар қўллаб-қувватлаган Саййидлар қўшинини мағлуб этганидан сўнг юз берди. Саййидлар қўшини Низом қўшинлари томонидан дастлаб Бурҳонпурда, кейин эса Балапурда кетма-кет мағлубиятга учради. Бу воқеалар Саййид Ҳасан Алининг ўлдирилиши ва Ака-ука Саййидларнинг сиёсий қулашига олиб келди.
Тарихи
Ака-ука Саййидлар дастлаб Саййид Абдуллоҳ Хон билан қариндошлик алоқалари туфайли обрў қозондилар. Абдуллоҳ Хон Аврангзеб ҳукмронлиги даврида аввал Деккан субаси, кейинчалик эса Ажмер субаси ноиби лавозимида хизмат қилган эди[2].
Бобурийлар императори Баҳодир Шоҳ И вафотидан сўнг, Фаррух Сийёр Ака-ука Саййидлар ёрдамида Баҳодир Шоҳнинг вориси бўлиши кутилган Жаҳондар Шоҳнинг ўлдирилишини уюштирди[3]. Шундан сўнг Фаррухсияр Бобурийлар тахтига ўтирди. Бироқ Ака-ука Саййидлар унинг ҳукмронлигини билвосита бошқариб, амалда уни қўғирчоқ ҳукмдор сифатида тутдилар. 1719-йилда Фаррухсияр Саййид биродарлар томонидан ўлдирилди. Унинг ўлимидан сўнг амакиваччаси Рафи-уд Даражот Бобурийлар тахтини эгаллади[4]. Бироқ Рафи уд-Даражатнинг ҳукмронлиги узоққа чўзилмади: у ўпка касаллигидан вафот этди. Бу эса ХВИИИ аср бошларида Бобурийлар империясидаги мураккаб сиёсий вазиятни янада беқарорлаштирди.[5]
1719-йил сентабр ойида Муҳаммадшоҳ Бобурийлар тахтига ўтирди. Ака-ука Саййидлар эса регент сифатида фаолият юритиб, бир йил давомида империя бошқарувига амалда та’сир кўрсатдилар[6]. Бу даврда Бобурийлар империясидаги бошқа мансабдорларнинг мавқейида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Ака-ука Саййидларнинг кучайган та’сири ан’анавий ҳокимият мувозанатини ўзгартириб, бошқа зодагон амалдорларнинг мавқейига ҳам та’сир кўрсатди[6].
Ака-ука Саййидлар та’сирини камайтириш мақсадида Низомулмулк бошчилигидаги Бобурий зодагонлар қўзғолони бошланди. Ака-ука Саййидлар унинг кучайиб бораётган та’сирини чеклаш ниятида Низомулмулкни Деккан ноиблигидан Малвага кўчирдилар ва уни ушбу ҳудуднинг субабдори этиб тайинладилар[7][8].
Жанголди воқеалар
1720-йилда Низомулмулк 8 000 отлиқ аскардан иборат қўшин билан Малвадан Деккан томон йўл олди. У бу юриш орқали Деккандаги мавқейини мустаҳкамлаш ва ўз иттифоқчилари тармоғидан фойдаланишни кўзлаган эди. Бунга жавобан Ака-ука Саййидларнинг буйруғига биноан Диловар Али Хон Низомулмулкнинг юришини тўхтатиш учун ҳаракат бошлади. Бундан ташқари, Алам Али Хон Низомулмулкка қарши курашиш учун Аурангабаддан юборилди. Бу воқеалар Бобурийлар империясидаги давом этаётган ҳокимият учун кураш доирасида муҳим ҳарбий тўқнашувга замин яратди[6][9].
Низомулмулкнинг Деккан томон юришига Саййидлар ушбу ҳудудни эгаллаб олишлари мумкинлигини англаб етгани сабаб бўлди. Низомулмулкнинг кутилмаганда қўшин тортганидан шубҳаланган Ака-ука Саййидлар унинг ҳаракатларини кузатиб бориш учун Диловар Али Хонни Декканга юбордилар. Диловар Али Хон 40 000 кишилик Бобурийлар қўшинига қўмондонлик қилди. Унинг таркибида Бундилик рожаси Бҳим Сингҳ ва Нарварлик рожаси Гаж Сингҳ каби ражпут саркардалари, Роҳилла афғонлари етакчиси Дост Муҳаммад Роҳилла ҳамда бошқа лашкарбошилар бор эди[6]. Саййидлар томонида бўлган Бобурийлар қўмондони Алам Али Хон Низомулмулкнинг Деккан томон юриши ҳақида огоҳлантирилди[10][11].
Низомулмулкнинг ишончли амалдорларидан бири Муҳаммад Ғиёс Хон унга ҳарбий юришни тўхтатишни маслаҳат бериб, ўз ҳаётини хавф остига қўйишдан ҳеч қандай фойда йўқлигини та’кидлади. Бунга жавобан Низомулмулк қат’ият билан шундай деди:[12]
„Нега бундай дейсиз! Шундай бўлса-да, мен ҳамон иккиланмоқдаман. Ҳеч қандай ёмон иш қилмаганим аён, бундан уялишимга ҳам ҳожат йўқ. Марҳум Оламгир давридан то ҳозиргача ҳурмат-э’тибор билан яшаб келдим ва менга яна қанча умр берилган бўлса, шу кунларимни ҳам иззат билан ўтказишга умид қиламан. Номусимга доғ тушишидан Худонинг ўзи асрасин. Нега бу янги мансабдорлар тўсатдан юксалиб кетганлари учун менга зарар етказишга уринмоқдалар? Бундай муносабат императорга ярашади, бошқалар озгина юксалса, нега улар ўзларини йўқотишлари керак? Улуғ Тангрига шукрки, ким бошқаларга қилган ишининг жазосини ўзи тортмай қолади? Аммо бу ишни биринчи бўлиб бошлаш менга ярашмайди. Мен тинч турганимга қарамай, улар менга ҳужум қилсалар, бунга чора йўқ. Ахир, мен ҳам инсонман. Менинг юксак мартабамдаги қайси одам ўз ша’нини ҳимоя қилмайди? Ғалаба бизга нома’лум, у Улуғ Тангрининг ин’омидир, қўшиннинг сони кўплиги билан қўлга киритилмайди. Мени яратган Худо номи билан қасам ичаманки, улар бутун Ҳиндистонни менга қарши сафарбар қилсалар ҳам, мен ҳеч иккиланмай қаршилик кўрсатаман. Агар менга узоқ умр битилган бўлса, ҳеч қандай зарар етмайди; агар кетиш вақтим етган бўлса, ҳеч нарса мени қутқара олмайди.“
— Низам
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Институте, Бҳандаркар Ориэнтал Ресеарч. Анналс оф тҳе Бҳандаркар Ориэнтал Ресеарч Институте, Поона (эн). Бҳандаркар Ориэнтал Ресеарч Институте, 1970 — 98-бет. „Шанкаржи, Бажи, тҳе сон оф Балажи Вишwанатҳ, тҳе Пешwа оф Ража Шаҳу, Кҳандожи Дабҳаде Сенапати, Канҳожи Бҳосле, Тукожи Гуржар, Пилажи Жадҳав, Девалжи Сомавамши, Чимнажи Дамодар, Манкожи анд отҳер Маратҳа чиэфс wере он тҳе лефт wинг оф тҳе армй.“
- ↑ Тирмизи, С. А. И.. Ажмер Тҳроугҳ Инсcриптионс [1532-1852 А.Д. (эн). Индиан Институте оф Исламиc Студиэс, 1968 — 79-бет.
- ↑ Шастри, Р. П.. Жҳала Залим Сингҳ (1730-1823), тҳе Де-фаcто Рулер оф Кота: Wҳо Алсо Доминатед Бунди анд Удаипур, Шреwд Политиcиан, Администратор, анд Реформер (эн). Принтед ат Раж Принтинг Wоркс, 1971 — 1–3-бет.
- ↑ Шетҳ, Судев. Банкроллинг Эмпире: Фамилй Фортунес анд Политиcал Трансформатион ин Мугҳал Индиа (эн). Cамбридге Университй Пресс, 2023-11-30 — 179–184-бет. ИСБН 978-1-009-33026-8.
- ↑ Чеэма, Г. С.. Тҳе Форготтен Мугҳалс: А Ҳисторй оф тҳе Латер Эмперорс оф тҳе Ҳоусе оф Бабар, 1707-1857 (эн). Маноҳар Публишерс & Дистрибуторс, 2002 — 140–143-бет. ИСБН 978-81-7304-416-8.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Малик, Заҳируддин. Тҳе Реигн оф Муҳаммад Шаҳ, 1719-1748 (эн). Асиа Публишинг Ҳоусе, 1977 — 62–70-бет. ИСБН 978-0-210-40598-7.
- ↑ Васантҳа, Рангачар. Пенугонда Форт: А Дефенcе Cапитал оф тҳе Вижаянагара Эмпире : Ҳисторй, Арт, анд Cултуре (эн). Шарада Публишинг Ҳоусе, 2000 — 76-бет. ИСБН 978-81-85616-68-1.
- ↑ Рао, П. Рагҳунадҳа. Ҳисторй оф Модерн Андҳра Прадеш (эн). Стерлинг Публишерс, 1988 — 32-бет. ИСБН 978-81-207-0878-5.
- ↑ Шарма, С. Р.. Мугҳал Эмпире ин Индиа: А Сйстематиc Студй Инcлудинг Соурcе Материал (эн). Атлантиc Публишерс & Дист, 1999 — 697–701-бет. ИСБН 978-81-7156-817-8.
- ↑ Wелч, Стуарт Cарй; Галлериэс, Асиа Соcиэтй; Мусеумс, Ҳарвард Университй Арт. Годс, Кингс, анд Тигерс: Тҳе Арт оф Котаҳ (эн). Асиа Соcиэтй Галлериэс, 1997 — 45–47-бет. ИСБН 978-3-7913-1805-9.
- ↑ Матҳур, Р. С.. Релатионс оф Ҳадас wитҳ Мугҳал Эмперорс, 1568-1720 А.Д. (эн). Депутй Публиcатионс, 1985.
- ↑ Кҳан, Юсуф Ҳусаин. Тҳе Фирст Низāм: Тҳе Лифе анд Тимес оф Низāму'л-Мулк Āсаф Жāҳ И. (эн). Асиа Публишинг Ҳоусе, 1963 — 95-бет.