Баллари
Appearance
Баллари — Ҳиндистондаги шаҳар, Ҳагари дарёси бўйида. Декан ясситоғлиги жанубида, Карнатака штатида. Аҳолиси 245 минг киши (1991). Ип газлама, жун, шакарқанд, металлсозлик саноати ривожланган. Пахта етиштириладиган ва сотиладиган раён маркази. Баллари яқинидан темир рудаси қазиб олинади. Ҳунармандчилик ривожланган: фил суяги, металл ва ёғочдан турли буюмлар ясалади, мато тўқилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |