Балх юриши
| Балх юриши | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||||
| Қўмондонлар | |||||||||
| Шоҳ Жаҳон, Мурод Бахш, Аврангзеб | Надр Муҳаммадхон, Абдулазизхон | ||||||||
| Кучлар | |||||||||
| 60 минг отлиқ | 120 минг о'збек қо'шини, 100 минг қозоқ қо'шини | ||||||||
Балх юриши — 1645–1647-йилларда Бобурийлар сулоласи подшоҳи Шоҳ Жаҳон томонидан Марказий Осиёдаги Бухоро хонлигига қарши олиб борилган ҳарбий юришларидир.
Келиб чиқиши ва сабаблари
ХВИИ аср бошларида Бухоро хони Имомқулихон Бобурийлар билан яхши қўшничилик муносабатларини сақлашга ҳаракат қилган. Бироқ 1640-йиллар бошида Имомқулихон кўзи ожиз бўлиб қолади ва унинг ҳокимиятпараст укаси Надр Муҳаммадхон акасининг хоҳишига қарши равишда тахтни эгаллайди. Надр Муҳаммадхоннинг шафқациз сиёсати ва аҳолига солинган оғир солиқ юклари сабабли мамлакатда тартибсизликлар бошланди. Тошкентда исён кўтарилиб, Надр Муҳаммаднинг ўғли Абдулазизхон отасига хиёнат қилади ҳамда исёнчилар томонига ўтиб, тахтни эгаллайди. Надр Муҳаммадхоннинг қўлида фақат Балх ва Бадахшон ерлари қолади[1].
Бобурийлар ҳукмдори Шоҳ Жаҳон учун Бухоро хонлигидаги бу парокандаликлар юриш бошлаш учун қулай фурсат яратиб беради.дан фойдаланиб қолишни истади. Зотан, Шоҳ Жаҳон Самарқанд ва Мовароуннаҳр ерларини Бобурийлар сулоласининг бобокалони Амир Темур салтанатининг пойтахти ҳамда ота-мерос ерлари деб ҳисобларди. Шоҳ Жаҳоннинг тарихчиси Абдулҳамид Лаҳорий ёзишича, Шоҳ Жаҳон Темурий давлатининг пойтахти Самарқанд ва Балх ҳамда Бадахшонни эгаллашни узоқ вақтдан бери орзу қилган. Надр Муҳаммад эса хавфсизлигидан хавотирга тушиб, Шоҳ Жаҳондан ҳарбий ёрдам сўраб хат ёзгач, бу ҳукмдор учун Маворауннаҳрга юриш бошлашга қулай баҳона бўлди.
Ҳарбий ҳаракатларнинг бориши
Шоҳ Жаҳон аввал вазиятни ўрганиш учун Асолатхон ва форс генерали Али Мардонхон бошчилигидаги бир гуруҳ аскарларини юборди. 1645-йил июн ойидаги биринчи разведка давомида Ғорбанд ноиби Халил Бег мудофаа кучлари Ҳисорни қо'риқлаш учун юборилганлигидан фойдаланиб Қаҳмард эгаллади[2]. Бироқ, у тез орада қалъани ташлаб, Зуҳак томонга чекинди. Бунга жавобан Надр Муҳаммад заифлашиб қолган қалъани қайтариб олиш учун генераллари Абдурраҳмон ва Тарди Али Қатағонни юборди. Шунга қарамай, Бобурийлар Бадахшон сари илгарилашда давом этдилар. Бег Бадахшон йўлларини қўшин учун жуда тор деб ҳисоблади, шунингдек, озиқ-овқат захираси етишмаслигини ва яқинлашаётган қишда қийинчиликка дуч келишларини таъкидлади. Шу сабабли, улар бир нечта туман шаҳарчаларини талон-торож қилгач, Қобулга қайтиб кетишди. Кейинчалик, октябр ойида Нурпур шоҳи бўлмиш иттифоқчи Ража Жагат Сингҳ Хостни эгаллаш ва истеҳкомлар қуриш топшириғи билан иккинчи разведка миссиясига юборилди. У Андараб ва Сароб оралиғида истеҳком қуришни маъқул кўрди. Надр Муҳаммаднинг генерали Кафш Қамақ ушбу истеҳкомни эгаллашга уринди, аммо 900 кишилик қўшин ўзбеклар чекинмагунча ва ёрдамчи кучлар келгунича уни мардона ҳимоя қилди. Жагат Сингҳ 4-ноябрда Қобулга қайтди. Бу вақтда Надр Муҳаммаднинг ҳокимияти пароканда ҳолга келганди. Унинг генерали ва девонбегиси Тарди Алининг коррупсияга алоқадорлиги ошкор бўлиб, бу Муҳаммаднинг ўз халқи орасидаги обрўсини янада тушириб юборди. Абдулазиз Муҳаммадни ҳибсга олди ва унга фақат Балхни бошқаришга рухсат берди. Ўз хавфсизлигидан хавотирга тушган Муҳаммад Шоҳ Жаҳонга ҳарбий ёрдам сўраб хат ёзди. Ушбу хат императорга 1646-йил январ ойининг охирида етиб борди[3].
Хатни олгач, Шоҳ Жаҳон юриш учун қўшин тўплашни бошлади. Сўнгра Шоҳ Жаҳон кенжа ўғли Мурод Бахш бошчилик қилаётган қо'шинни шахсан назорат қилиш учун Қобулга йўл олди. Қўшин 60 000 аскар ва 2 208 га яқин зобитдан иборат бўлиб, улар 1646-йил май ойининг охирида йўлга чиқишди. Қўшин икки қисмга бўлинди: бирига Мурод, иккинчисига Али Мардонхон бошчилик қилди. Қиличхонга Ғур вилояти ва Қаҳмардни эгаллаш топширилди. У Халил Бег билан биргаликда Қаҳмардни қийинчиликсиз эгаллаган бўлса-да, Ғур халқи Бобурийлар қўмондонлиги томонидан муносиб ва шарафли деб баҳоланган тарзда жанг қилди. Қалъа таслим бўлгач, Бобурийлар Ғур вилояти ҳокимининг жонини омонда қолдиришди. Шундан сўнг Бадахшон Бобурийларга таслим бўлди. Асолатхон Қундузни эгаллагач, Шоҳ Жаҳон Муродга агар Надр Муҳаммад таслим бўлса, Балхдаги ерлари ўзида қолиши ҳақида хабар етказишни буюрди. Бироқ, Муҳаммад бу хатга шубҳа билан қаради ва Сафавийлар давлатига қочиб кетди. Бош тортиш Муроднинг ғазабини келтирди ва Муҳаммаднинг ортидан Эронга одам юборилди. Аммо Муҳаммадни тутиш уриниши муваффақияциз якунланди. 2-июл куни Балх катта қаршиликларсиз эгалланди ва Муҳаммаднинг 70 миллион рупийлик хазинаси Бобурийлар назоратига ўтди. Шундай бўлса-да, улар бу маблағнинг фақат 12 миллионини сақлаб қола олишди, чунки қолган қисмини маҳаллий аҳоли талон-торож қилиб бўлганди. Балх эгаллангани ҳақидаги хабарни эшитган Шоҳ Жаҳон жуда қувонди ва саккиз кунлик байрам эълон қилди. У Сафавий шоҳ Аббос ИИ га хат ёзиб, кейинчалик Самарқанд ва Бухорони ҳам эгаллашни режалаштираётганини билдирди.
Балх осонгина эгаллангач, Мурод байрам тадбирлари авжида турган бир пайтда Шоҳ Жаҳонга хат ёзди. Мурод бу ердан безганини айтиб, Ҳиндистонга чақириб олинишини талаб қилди. Бунинг устига, тартибсиз аскарларнинг интизоми бузилиб, шаҳарни талон-торож қила бошлашди. Шоҳ Жаҳон ғазаб билан жавоб қайтариб, Самарқанд ва Бухора таслим бўлгач Мурод Мовароуннаҳр ноиби бўлишини, агар у о'з вазифасини ташлаб кеца, лавозимидан маҳрум этилиб, шарманда қилинишини таъкидлади. Бироқ бу таҳдид ҳам Муродни тўхтата олмади ва у ўз аскарларини ҳудудни бошқариш учун қолдириб, Ҳиндистонга қайтиб кетди. Бундан ғазабланган Шоҳ Жаҳон Муродни мансаб унвонидан маҳрум қилди. Сўнгра Шоҳ Жаҳон ўзининг ишончли вазири Саъдуллахонни маҳаллий шаҳарларни бошқариш ҳамда Баҳодирхон ва Асолатхон назоратида бўладиган Балхда Бобурийларнинг расмий пул бирлигини жорий этиш учун юборди. Саъдуллахон 6-сентябрда Қобулга қайтди. Ягона олий қўмондоннинг йўқлиги Балх ва Бадахшон эгалланган ҳудудларида ўзбекларнинг тез-тез ҳужум қилишига олиб келди. Улар ўзбек қабилалари ва босқинчилари билан кўплаб кичик тўқнашувларга киришдилар, бу эса аскарларнинг норозилигини янада оширди. Абдулазиз Бобурийларнинг бу қийинчиликларидан унумли фойдаланмоқчи эканлигини билдирди.
Бунга жавобан Шоҳ Жаҳон ўша пайтда Гужарот ноиби бўлган ўғли Аврангзебни Марказий Осиё юришига раҳбар этиб қайта тайинлади ва 1647-йил апрелда тартибни тиклаш учун Қобулдан 25 000 кишилик қўшин билан йўлга чиқарди (1647-йил апрел). Муроднинг қўшинига нисбатан анча кичик бўлишига қарамай, Аврангзеб Дера-и-Гарз водийсида ўзбекларни чекинишга мажбур қилди ва кейинчалик Балх яқинида уларни мағлуб этиб, шаҳарга нисбатан осонгина етиб борди. Улар шаҳарга 25-май куни етиб келишди ва Аврангзеб шаҳарни бошқаришни ражпут Мадҳу Сингҳ Ҳадага топширди. Бироқ, бу хабарни эшитган Абдулазиз ўзбекларнинг 120 000 кишилик катта қўшинини тўплади. Бу қўшинга Қутлуқ Муҳаммад ва Бег Ўғли қўмондонлик қилди. Балхда уч кун бўлгач, Аврангзеб Ақчада ўзбекларга қарши чиқиш учун йўлга тушди. Улар 1-июн куни тўқнашдилар, аммо Аврангзеб уларни мағлуб этди ва 5-июнда Бег Ўғлининг қароргоҳини талон-торож қилгач, орқага чекинишга ҳозирланди. Бироқ, 7-июн куни улар ўзбек қўшинининг асосий кучларига рўбаро' келишди, шунга қарамай тарқоқ ўзбекларни мағлуб этиб, 11-июнда Балхга қайтиб келишга муваффақ бўлишди. Шундай бўлса-да, Балхда Бобурийлар учун кўплаб қийинчиликлар мавжуд эди. Маҳаллий аҳоли Бобурийларни ёқтирмасди ва Шоҳ Жаҳон бу вилоятларни ушлаб туриш имконсиз эканлигини тушунди. Ҳар икки тараф ҳам тинчлик тузишни хоҳларди, ҳатто Абдулазизнинг: "Бундай одам [Аврангзеб] билан жанг қилиш — ўз бошига кулфат сотиб олишдир", деган гаплари келтирилади. Шоҳ Жаҳон ўзини камтарона тутгани важидан Балхни Надр Муҳаммадхонга беришни ихтиёр қилган эди. Бироқ Надр Муҳаммадхон Балхни қабул қилиб олган бўлса-да, бетоблик важини рўкач қилиб, унга итоаткорлик ко'рсатмади. Бобурийлар Бухоро қишига рўбаро' келишни исташмасди. Шу сабабли, Балхдан кетишга ошиқаётган Аврангзеб шошилинч равишда рози бўлди ва 1647-йил 3-октябрда ҳудудни тарк этди. Бобурийлар армиясининг охирги қисми 10-ноябр куни Қобулга қайтиб келди ва бу билан ҳарбийларнинг Марказий Осиёдаги юриши ўз ниҳоясига етди[4].
Юриш натижалари ва оқибатлари
Шоҳ Жаҳон ушбу ҳарбий юришга 4 крор (40 000 000 рупия) сарфлади, аммо Балх ва Бадахшоннинг нисбатан қурғоқчил ерларида деҳқончилик қилишдан олинган даромад о'зини оқламади[4]. Шунингдек, Бобурийлар 10 000 та одам йўқотдилар, улардан 5 000 нафари хавфли довонлардан ўтишда ҳалок бўлди. Мовароуннаҳрни забт этишдаги ушбу муваффақияцизлик Бобурийларни келажакдаги барча уринишлардан қайтарди ва Шоҳ Жаҳоннинг аждодлар заминини қайтариб олиш ҳақидаги орзуси ушалмай қолди. Назр Муҳаммад 1651-йилдаги вафотигача Балх устидан беқарор назоратни сақлаб қолди ва унинг ўрнига ўғли Субҳонқулихон тахтга ўтирди. Бобурийларнинг Балх ва Бадахшонни қўлга кирита олмаганлиги кейинчалик давлатнинг қудрати заифлашгани сабабли Сафавийлар шоҳи Аббос ИИ Бобурийларга қарши уруш очади[5].
Ҳаволалар
- ↑ Раҳим, Абдур (1935). „Мугҳал Релатионс Wитҳ Персиа Анд Cентрал Асиа“. Алигарҳ Муслим Университй. 93-бет.
- ↑ Саксена, Банарси Прасад (1932). „Ҳисторй Оф Шаҳжаҳан Оф Диҳли“. Фб&c Лимитед. 182–209-бет. ИСБН 9781334002861.
- ↑ Буртон, Аудрей (25-ноябр 2020). „Тҳе Букҳаранс: А Дйнастиc, Дипломатиc анд Cоммерcиал Ҳисторй 1550-1702“. Роутледге. 226-бет. ИСБН 9780700704170.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ 4,0 4,1 Жадунатҳ, Саркар (1925). „Ҳисторй Оф Аурангзиб“. Фб&c Лимитед. 81–100-бет. ИСБН 9781334002861.
- ↑ Жаcксон, Петер; Лоcкҳарт, Лаwренcе (6-феврал 1986-йил). „Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 6“. Cамбридге Университй Пресс. 299-бет. ИСБН 9780521200943.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()