Банданвара жанги
| Банданвара жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Бобурийлар ва Рожпутлар урушлари | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Санграм Сингҳ ИИ Умаид Сингҳ Шаҳпурадан Девбҳан Чауҳан (Котҳариа) Суражмал Соланки (Десури) Раwат Санграм Сингҳ (Деогарҳ) Жай Сингҳ (Баднор) (ҲҲЙ) Раwат Гангдас (Баанси) Самант Сингҳ (Салумбар) (ҲҲЙ) Фатеҳсингҳ Мунгона (Ужжаини) Раwат Маҳа Сингҳ (Каноре) |
Баҳодир Шоҳ И Ранзбаз Хон Меватий † Наҳар Хон † Мир Бахши Зулфиқор Хон | ||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| Енгил | Оғир | ||||||
Банданвара жанги — 1711-йилда Мевар қироллиги ва Бобурийлар ўртасида Ҳиндистон яриморолининг Рожастон штати, Бҳилвара туманидаги Хари дарёси яқинида жойлашган Банданвара ҳудудида бўлиб ўтган жанг.
Тарихи
Маҳарана Амар Сингҳ ИИ Аврангзеб вафотидан сўнг Мандалгарҳ, Баднор ва Пур Мандал ҳудудларини эгаллаб олган эди. Бироқ Бобурийлар ушбу парганалар устидан унинг ҳукмронлигини тасдиқловчи бирорта ҳам ёзма ҳужжат бермаган эди. Маҳарана Амар Сингҳ ИИ вафотидан сўнг Баҳодир Шоҳ И 1711-йил феврал–март ойларида Пур Мандални Ранбаз Хон Меватийга топширди. Ранбаз Хон ҳудудни эгаллаш учун ўз қўшини ҳамда Мир Бахши Зулфиқор Хон юборган 5–7 минг кишилик қўшин билан йўлга чиқди[3].
Тайёргарлик
Босқин ҳақидаги хабар Удайпурга етиб борди ва Маҳарана Санграм Сингҳ ИИ Меварнинг турли зодагонлари бошчилигида катта қўшин юборди:[4][5][6]
- Котҳариалик Девбҳан Чауҳан
- Шаҳпуралик Умаид Сингҳ
- Баднорлик Жаи Сингҳ
- Канорлик Раwат Маҳа Сингҳ
- Раwат Маҳа Сингҳнинг укаси Раwат Сурат Сингҳ
- Деогарҳлик Раwат Санграм Сингҳ
- Салумбарлик Самант Сингҳ
- Десурилик Суражмал Соланки
- Баансилик Раwат Гангдас
- Лимаралик Сураж Сингҳ Ратҳоре
- Бегунлик Деви Сингҳ Чундаwат
- Ҳатҳи Сингҳ Додия
- Аметлик Притҳвираж Чундаwат
- Рупахели Ратҳорларининг аждоди Саҳаб Сингҳ Ратҳоре
- Гҳанераолик Сурат Сингҳ Мертия
- Бегунлик Котҳари Бҳим Сингҳ
Жанг
Бобурийлар ва Мевар қўшинлари Хари дарёси яқинида тўқнашдилар[7]. Бобурийлар қўшинида филлар ва отларга минган камончилар бор эди. Меwар қўшинининг ҳужуми шу қадар тезкор бўлдики, бобурий камончилар бор-йўғи бир марта ўқ узишга улгурдилар. Шундан сўнг Меwар отлиқ қўшини душманга жуда яқинлашиб, жанг яккама-якка олишувга айланди[8][9].
Канорлик Маҳа Сингҳ жангда ҳалок бўлди, Баднорлик Жаи Сингҳ ва Салумбарлик Самант Сингҳ эса яраланди. Бегун ҳукмдори ўзининг вакили — Бегунлик Котҳари Бҳим Сингҳни жангга юборган эди. У Банданвара жангида катта шижоат ва жасорат билан курашиб, жанг майдонида ҳалок бўлди[10]. Ранбаз Хон, унинг укаси Наҳар Хон ва бошқа яқин қариндошлари ҳам жангда ўлдирилди. Бобурийлар қўшини катта талафот кўриб, мағлубиятга учради[11][12]. Диндор Хон қолган қўшини билан Ажмерга қочди, унинг қароргоҳи эса Меwар қўшинлари томонидан эгаллаб олинди[13]. Ушбу жанг натижасида Мевар мазкур ҳудуд устидан ўз назоратини сақлаб қолишга муваффақ бўлди[14].
Мевар Бҳупал пиёда қўшини (ҳозирги 9-Гренадерлар полки (Мевар)) Ҳиндистон армияси таркибига қўшилишидан олдин ўз давлат қўшинлари байроғида Банданвара жанги (1711) номини қайд этган эди[15].
Манбалар
- ↑ Ҳоожа, Рима. А ҳисторй оф Ражастҳан. Рупа анд cомпанй, 2006 — 698-бет. ИСБН 9788129108906.
- ↑ Ҳисторй оф Меwар, п324
- ↑ Вир Винод, п938
- ↑ Вир Винод, п939
- ↑ Ҳисторй оф Меwар, п324
- ↑ Гҳанерао ке Мертия Ратҳоре, п80
- ↑ Гҳанерао ке Мертия Ратҳоре, п80
- ↑ Вир Винод, п940
- ↑ Билас. 2023, с. 128.
- ↑ Меҳта & Меҳта 1971, с. 107.
- ↑ Ҳисторй оф Меwар, п324
- ↑ Меwар анд Маратҳа релатионс, п17
- ↑ Гҳанерао ке Мертия Ратҳоре, п80
- ↑ Сеҳгал 2023, с. 40.
- ↑ Палсокар 1980, с. 183.
Адабиётлар
- Сомани, Рам Валлабҳ. Ҳисторй Оф Меwар [Фром тҳе эарлиэст тимес то 1751 АД], 1ст, Жаипур: Шантидеви, Матҳешwари Публиcатионс, 1976.
- Палиwал, Др. Девилал. Гҳанерао ке Мертия Ратҳоре, 1, Удаипур: Шри Геэта Принтинг Пресс, 1980.
- Шямалдас, Кавиража. Вир Винод, 4, Жодҳпур: Ражастҳани Грантҳагар, 2017. ИСБН 9788187720249.
- Гупта, К.С.. Меwар анд тҳе Маратҳа Релатионс, 1735-1818 А.Д.. С. Чанд, 1971.
- Билас., Сарда Ҳар „Спеэчес Анд Wритингс Ҳар Билас Сарда : Сарда Ҳар Билас. : Фреэ Доwнлоад, Борроw, анд Стреаминг : Интернет Арчиве“. Интернет Арчиве (2023-йил 25-март). Қаралди: 2024-йил 24-апрел.
- Меҳта, Б.С.; Меҳта, Ж.С.. Пратап, тҳе Патриот: Wитҳ а Cонcисе Ҳисторй оф Меwар анд Иц Миссинг Линкс. Пратап Институте оф Ҳисториcал Ресеарч, 1971. Қаралди: 2024-йил 24-апрел.
- Палсокар, Р.Д.. Тҳе Гренадиэрс, а Традитион оф Валоур. Гренадиэрс Региментал Cентре, 1980. Қаралди: 2024-йил 24-апрел.
- Сеҳгал, К.К. „Ражастҳан Дистриcт Газеттеэрс: Бҳилwара : К.К. Сеҳгал“. Интернет Арчиве (2023-йил 25-март). Қаралди: 2024-йил 24-апрел.