Jump to content

Банкнотлар

From Ziyosfera
(Redirected from Bank biletlari)

Банкнотлар, банк билетлари, кредит билетлари— марказий эмиссия банклари чиқарадиган қоғоз пуллар, кредит пулларнинг асосий тури. Банкнотлар пулнинг тўлов функсияси асосида XVII асрда вужудга келган. Йирик давлатларда товар-пул муносабатларининг ривожланиши Банкнотлар чиқаришни давлат эмиссия банкларининг монополиясига айлантирди. Қоғоз пулларнинг олтин та’миноти бекор қилинганидан кейин (20- а. 70- й.лари) Банкнотлар ҳақиқий қоғоз пулга айланди. Банкнотлар Давлат (Марказий) банкининг активлари ва давлатнинг аҳолига сотадиган товарлари билан та’минланади.Ўзбекистон Республикасида 1994 й. 1 июлдан бошлаб миллий валюта сўм муомалага киритилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муомалага қиймати 1,3,5, 10,25,50,100 сўмлик, 1997 й. 1 мартдан қиймати 200 сўм, 2000 й. 1 июндан 500 сўм бўлган банк билетлари (банк қоғоз пуллари) чиқарган. Улар танга ва чақаларга майдаланади.

10 Пфенниг Нотгелд банкнотаси (1920), о'лчами: 59 мм х 90 мм, имзоси: Ф. Йüттнер. Орқа томонида 1626-йил 27-августда Луттер жангининг жанг саҳнаси ко'рсатилган. Матн: Даниялик Кристианнинг Луттер а. Баренберге жангидан кейин қочиши - 1626.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил