Бараки Барак тумани
Бараки Барак тумани | |
|---|---|
| Дистриcт | |
|
|
Бараки Барак тумани (форсча: ولسوالی برکی برک; пуштуча: برکي برک ولسوالۍ) Афғонистоннинг Логар вилоятининг ғарбий қисмида жойлашган. Ғарб ва шимоли-ғарбда Вардак вилояти, шимол ва шарқда Пули Алам тумани, жанубдан Хорвар ва Чарх туманлари билан чегарадош. Туман аҳолиси 101 000 (2006) атрофида бўлиб, кўпчилик қисмини яни 90 % дан ортиғини тожиклар ташкил қилади. Туман маркази ҳисобланган— Бараки Барак шаҳри — собиқ вилоят маркази бўлган ва туманнинг шимолий қисмида жойлашган Логар дарёси водийсида жойлашган. Бараки Ражан — бу туманнинг яна бир катта ва муҳим аҳамият касб этувчи шаҳарларидан бири бўлиб шаҳар марказидан 4 км узоқликда жойлашган. Туман тарихий Ормур қабиласи номи билан аталади, маҳаллий аҳоли эса Бараки номи тарихий манбалардан жой олган.
Сиёсат ва хавфсизлик тизими

1984-йил сентабр-Совет-Афғон уруши даврида совет қўшинлари Бараки Барак қирғинини амалга оширди[1]
Бараки Барак тумани ҳокими -Асл исми Муҳаммад Раҳим, лақаби „Амин“. Раҳим жаноблари 2010-йил январ ойида Ясин Лодиннинг ўрнини эгаллади. 45 кишилик кенгаш Бараки Баракнинг беш туманидан сайланган вакиллар, диний етакчилар ва беш нафар аёллар жамоасидан ташкил топган ва ТМБ (Туман Маҳалла Бирлашмасии хавфсизлик, қонун устуворлиги ва ривожланиш каби учта тармоққа бўлинган. Аёл вакиллар эса хизматни фақат ривожланиш бўлимида амалга ошира олади. Афғонистон ижтимоий ёрдам дастури (АСОП)га кўра ТМБ жамоа бирдамлигини ривожлантириш орқали хавфсизликни мустаҳкамлаш, низоларни ҳал қилиш учун форумлар ташкил қилиш ва барқарор ривожланиш лойиҳаларида сифат кафолатини таъминлаш каби ишларни ҳам амалга оширади.
8-март Халқаро хотин-қизлар куни сифатида илк бор Бараки Барак туманида нишонланган. Одатда байрам ҳар сафар 76 нафар бурқа кийган аёллар эрталаб соат 08:30 да туман марказига йиғилиши билан бошланади. Генерал Хатол Муҳаммадзай маросимнинг асосий маърузачиси ва Афғонистон Миллий Армиясидаги (АМА) ягона генерал аёл бўлган. Шунингдек у 500 дан ортиқ эркин ва рақобатбатли парашютдан сакраш мусобақалари ғолиби номига эга бўлган ягона аёлдир. Генерал Моҳаммадзайнинг гендер тенглик борасидаги маърузалари таъсири остида минглаб оддий аёллар унга эргашади ва АМА га қўшилиш орқали Афғонистон келажаги учун ҳисса қўшадиган инсонлар бўлишга умид қилишган. Генерал ҳарбий фаолияти билан биргаликда шоиралик ҳам қилган ва асосан асарларида аёлларнинг жамият, ҳаёт учун бўлган аҳамиятини тарғиб қилувчи шеърлар ёзган. Генерал Муҳаммадзайнинг шеърларида аёлларга нисбатан кўрсатиладиган камситилиш ва қўпол муносабат жуда қаттиқ қораланган. Унга фикрдош маърузачи сифатида суб-губернатор Раҳим Амин ва Афғонистон парламентининг аёл аъзоси — доктор Шакила Ҳошимий ҳам ўз нутқларини оммага ҳавола этиб борган. Маросимлар сўнгида Генерал Муҳаммадзой ўз иштироки билан инсонпарварлик ёрдамини беришда фаол ҳисса қўшган.
2009-йил 27-октябрда Бараки Барак туман маркази расман очилди. Ва марказий ҳудудда туман ҳокими, маҳаллий ҳоким ва ер низоларидан тортиб жиноий масалаларгача бўлган муаммоларни ҳал қилиб берувчи учта судя кабинетлари жойлашган.[2]
2009-йил 22-ноябрда Кашимири-Бала ва Иброҳим Хейл ҳудудларида Толибон қурол-яроқ таъминловчисига ёрдам беришда фаол ҳаракат қилаётган бир нечта жангари қўлга олингани ҳақида хабар берилган.[3]
2009-йил 23-ноябр ойида эса туманда давлат хизматчиси ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берилган эди.[4]
2009-йилнинг 1-декабридаги баъзи маълумотларга кўра, туман пойтахтида[5] исёнчилар фаоллиги 2009-йил ёзидан бери 80 % га камайди, бунга қўшимча сабаб қилиб қиш ойларининг кириб келиши ҳам изоҳланади. 2009-йилдаги афғон „кўтарилиши“ туман аҳолисининг қарийб ярмини қамраб олган хавфсизлик „гумбаз“и яратилди. Лекин минтақага ёрдам бериш мақсадида кирган АҚШ қўшинларининг кўпайиши ортиқча муаммоларни келтириб чиқарди, боиси Толибонлар ҳукумат ва хорижий кучлар билан ҳамкорлик қилгани сабаб тинч аҳолини ўз нишони остига олишга одатланган эди.
2008-йилда туманда ҳокимятга қарши кучларнинг кириб келиш холати кузатилди. Тахминан, 2009-йил бошларида доирада ҳеч қандай Америка қўшинлари топилмасди, лекин бу факт ўша йилнинг охирига келиб, ҳудудда янги „Сиёҳ доғи“ стратегияси амалга оширилгандан сўнг сезиларли даражада ўзгарди. 2009-йил 1-декабр ҳолатига кўра, ўнинчи тоғ дивизиясининг камида 150 нафар америкалик аскарлари ҳудуднинг маълум қисмларига жойлашиб улгурган эди.[6] Қўшимча равишда, ҳужумлар тахминан 50 % камайди ва минглаб қочқинлар ўз уйларига қайтишни бошлади.[7]
Ҳаволалар
- Афғонистон туманлари
Манбалар
- ↑ Ҳуман Ригҳц Wатч. „Теарс, Блоод анд Cриэс. Ҳуман Ригҳц ин Афгҳанистан Синcе тҳе Инвасион 1979–1984“ (1984). Қаралди: 2021-йил 6-июл.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2009-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-март.
- ↑ "Оператионал Упдате, Нов. 22: Афгҳан-Интернатионал Сеcуритй Форcес Килл, Детаин Милитанц ин Гҳазни, Логар, Кандаҳар." 22 Новембер 2009. Аccессед ат: http://www.nato.int/isaf/docu/pressreleases/2009/11/pr091122-xxa.html
- ↑ " Армед мен дестрой гирл счоол ин соутҳерн Афгҳанистан " 23 Новембер 2009. КАБУЛ. Хинҳуа Неwс. Аccессед ат:
- ↑ Зиэзулеwиcз, Геофф. „Ин а тоwн cитед ас а суccесс, стилл а лонг роад аҳеад“ Старс анд Стрипес. Логар Провинcе. Аccессед ат: http://www.stripes.com/article.asp?section=104&article=66432
- ↑ Грай, Денис. „Патролс анд туркей ин Афгҳан wар зоне“ Ассоcиатед Пресс. Бараки-Барак, Афгҳанистан. Аccессед ат: https://www.google.com/hostednews/ap/article/ALeqM5hoYaLVV8PempX1TRXw4LgSOZMRtgD9C77IOO0
- ↑ Асе, Давид. „У.С. тесц 'инк спотъ стратегй ин Афгҳанистан“ Тҳе Wашингтон Тимес. 12 Новембер 2009. Аccессед ат: http://washingtontimes.com/news/2009/nov/12/us-tests-ink-spot-strategy-in-afghanistan/?page=2