Jump to content

Баранги

From Ziyosfera

Баранги, Баранжи — илк ўрта асрларда Ўзбекистоннинг жан.да мавжуд бўлган шаҳар. "Б." номи қад. эронийча "бара" — девор, қалъа ёхуд шаҳар маъносини англатади. Шўрчи шаҳридан 8 км шим.-шарқда жойлашган. X—XI асрларда бу ерда металл ишлаб чиқариш ривожланган. Айрим тадқиқотчилар (Ш. Камолиддинов)нинг фикрича, Б. Шўрчи шаҳри ўрнида бўлган. Шўрчи атрофидан 11 —XII асрларда қурилган кўп устунли намозгоҳ масжиди қолдиқлари чиққан (1970-йил Ф. Ҳасанов). Мас-жид VI—VIII асрлардаги иншоот ўрнида қад кўтарган.