Барари Гҳат жанги
| Барари Ғат жанги (1760) | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Афғонлар ва Маратхалар тўқнашувлари | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Кучлар | |||||||
| Нома’лум | 80 000 отлиқ[1] | ||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| Нома’лум | 1 000+ ҳалок бўлган | ||||||
Барари Гҳат жанги (बुराडी घाट) — Дурронийлар ва Роҳилла афғонлари билан маратхалар қўшини ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий тўқнашув. Жангда маратҳалар қўшини мағлубиятга учради, унинг қўмондони эса жанг майдонида ҳалок бўлди.
Жанголди воқеалар
Дурронийлар қўшинидан мағлубиятга учрагач, Даттажи Рао Сcиндиа Деҳли томон чекиниб, 29-декабр куни Сонипатга етиб келди. У Бобурийлар вазири Имад-ул-Мулкга Деҳли мудофаасини ташкил этишни топширди. Бироқ вазир унга хиёнат қилиб, Деҳлини ҳимоясиз қолдирди. Вазиятни янада оғирлаштирган жиҳат шуки, маҳаллий деҳқонлар маратхаларни хуш кўрмас ва уларга ишониб бўлмас эди. Навбатдаги тўқнашувни ортга суриб бўлмаслигини англаган Даттажи Барари Гҳатга етиб келди.
4-январ куни икки қўшин Жамна дарёсининг икки соҳилида жойлашган пайтда, душманнинг дарёдан ўтишига йўл қўймаслик учун маратха аскарларига Жамнадаги барча кечувларни қўриқлаш буюрилди. 6-январ куни Даттажи Деҳлига бориб, жанговар ҳаракатларда қатнашмайдиган кишилар ҳамда маратха зобитларининг оила а’золарини Реварига жўнатди[2].
Жанг
8–9-январга ўтар кечаси Абдалий маратхалар мудофаасини ҳамда дарёдан ўтиш имкониятларини ўрганишга қарор қилди. Нажиб ад-Даwлаҳ ва бошқа Роҳилла сардорлари бу вазифани бажаришга отландилар. Улар билан бирга туялардан ва кичик филлардан иборат ҳарбий бўлинма ҳам йўлга чиқди. Ҳар бир ҳайвонга енгил дала тўплари ва артиллериячилар жойлаштирилган эди[3]. Улар дарёнинг сув йўлидан ўтиб, пана жойга яшириндилар, бироқ маратхалар уларни пайқаб қолди. Роҳиллаларнинг орқа томони афғон отлиқлари томонидан ҳимояланган эди.
Бу ҳақда Даттажига хабар берилгач, Сабажи Сcиндиа ва унинг қилич ҳамда найзалар билан қуролланган аскарлари душманга қарши курашиш учун дарёнинг нариги соҳилига ўтдилар. Бироқ қамишзор ва буталар орасига яширинган мускетёрлар уларни ўққа тутдилар. Маратхаларнинг оғир аҳволга тушиб қолганини эшитган Даттажи воқеа жойига шошилди. Душманнинг жойлашувини аниқ билмаган ҳолда, у оз сонли қиличбоз аскарлари билан афғонлар устига ташланди. Аммо ўқ Даттажига тегиб, уни ҳалок қилди[4][5][6][7][8].
Ёрдамга етиб келган Жанкожи Сcиндиа ҳам ўққа тутилди ва ҳушидан кетиб, ерга қулади. Даттажининг укаси Жобита ҳам жангда ҳалок бўлди. Қўмондонлари ўлдирилганини кўрган маратхалар қўшини руҳий тушкунликка тушиб, жон сақлаш мақсадида жанг майдонини тарк этди. Улар минг нафардан ортиқ кишисини йўқотган эди[9]. Маратхаларнинг аксарияти Деҳлига етиб боришга муваффақ бўлди, бироқ афғонлар ва роҳиллалар уларни та’қиб қилиб, чекинаётган кўплаб аскарларни қириб ташладилар[10]. Нажибхоннинг диний устози Қутбшоҳ Роҳилла Даттажининг жасадини топиб, унинг бошини танасидан жудо қилди. Кесилган бош Нажибхон ва Абдалийга кўрсатилди[11][12][13].
Оқибатлари
Ғалаба қозонган афғонлар чекинаётган маратхаларни та’қиб қилган ҳолда, 9-январ куни Деҳли шаҳрига кириб келдилар. Бу вақтда шаҳар аҳолисининг аксарияти аллақачон уни тарк этган, қолганлари эса уйларига беркиниб олган эди. Имад-ул-Мулк, бутун Бобурийлар ма’мурияти ва қўшини, шунингдек, Қизил қал’а ҳимоясиз қолдирилган эди. Афғонлар Шоҳ Жаҳон ИИИни Бобурийлар империясининг янги ҳукмдори сифатида тахтга ўтқаздилар ва унинг Абдалий ҳимоясида эканини э’лон қилдилар. Шунингдек, Абдалий ўз ноибларига императорни ҳеч қандай ноқулай вазиятга солмасликни буюрди[14][15][16].
Манбалар
- ↑ Файз Муҳаммад Китаб Ҳазараҳ. Тҳе Ҳисторй Оф Афгҳанистан Файż Муḥаммад Кāтиб Ҳазāраҳ'с Сирāж Ал Таwāрīкҳ Бй Р. Д. Мcчесней, М. М. Кҳоррами (транс., анн.), 2012 — 32-бет.
- ↑ Жасwант Лал Меҳта, Адванcед Студй ин тҳе Ҳисторй оф Модерн Индиа 1707-1813, п. 268-9 [1]
- ↑ Жасwант Лал Меҳта, п. 269
- ↑ Жасwант Лал Меҳта, п. 269
- ↑ Жайwант Жоглекар, Деcисиве Баттлес Индиа Лост (326 Б.C. то 1803 А.Д.), 86 [2]
- ↑ Д.С Саггу ВСМ, Баттле Таcтиcс Анд Wар Маноэуврес оф тҳе Сикҳс
- ↑ „Баттле оф Барари Гҳат | Сепой Мутинй, Бритиш Раж & Бенгал Армй | Британниcа“ (эн). www.британниcа.cом. Қаралди: 2025-йил 25-март.
- ↑ Маратҳа Генералс анд Персоналитиэс: А гист оф греат персоналитиэс оф Маратҳас (эн). Пратик гупта, 2014-08-01.
- ↑ Жасwант Лал Меҳта, п. 269-270
- ↑ Жасwант Лал Меҳта, п. 270
- ↑ Жасwант Лал Меҳта, п. 270
- ↑ Д.С Саггу ВСМ.
- ↑ Жайwант Жоглекар, п. 86
- ↑ Жасwант Лал Меҳта, п. 270
- ↑ Фрéдéриc, Лоуис; Деwнараин, Даве. Ле Ноувеау Диcтионнаире де ла cивилисатион индиэнне - Éдитион интéграле (фр). Гроупе Роберт Лаффонт, 2018-01-11. ИСБН 978-2-221-21774-0.
- ↑ Жақуэс, Тонй. Диcтионарй оф Баттлес анд Сиэгес: А Гуиде то 8,500 Баттлес фром Антиқуитй тҳроугҳ тҳе Тwентй-фирст Cентурй [3 волумес] (эн). Блоомсбурй Публишинг УСА, 2006-11-30. ИСБН 978-0-313-02799-4.