Jump to content

Баршчина

From Ziyosfera

Баршчина, бояршчина — барин [(бояр)га текинга ишлаб бериш] — ўрта асрларда Россияда ер рентаси шакли, йирик ер эгасига қарам крепостной деҳқонни ўз меҳнат қуроллари билан ер эгаси хўжалигида ҳақ олмай бажарадиган мажбурий меҳнати. Ғарбий Европада Б. 8 — IX асрлардан тарқалган, 12 — XIII асрлардан оброклар томонидан сиқиб чиқарилган ва 14 — XV асрларга келиб йўқ бўлиб кетган. Шарқ мамлакатларида Б. кенг тарқалмаган (қаранг Бегор). Русда Киев Руси давлати пайтида пайдо бўлган. Россиянинг Европа қисмида XVI аср 2-ярми — XIX аср 1-ярмида кенг тарқалган. Юридик жиҳатдан расман 1882-йил бекор қилинган бўлсада, 1917-йилгача давом этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил