Бастион
Appearance
Бастион (франс. бастион — мустаҳкам қўрғон) — атрофи мустаҳкам девор билан ўралган, бешбурчак шаклида қурилган ҳарбий истеҳком. Б.да замбаракларни ўрнатиш учун махсус кўтармалар қурилади, мудофаа девори ва хандақнинг олди, ён томонини ўққа тутиш учун ўт очиш нуқталари ўрнатилади. Б. биринчи марта Италияда XV асрда пайдо бўлган. Б. ўз вақтида зўр ва ишончли истеҳком вазифасини ўтаган. Б. XIX аср ўрталаригача қўлланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |