Бия
Appearance
(Redirected from Baytal)
Бия, байтал — вояга етган урғочи от. Айғирдан алоҳида сақланади. Б. 3 ёшидан (ғунанлик давридан) то 20—25, баъзан ундан ҳам катта ёшгача қочирилади. Бўғозлик даври ўртача 11 ой. Б.дан соғлом қулун олиш учун бутун бўғозлик даврида қалтис ҳаракатлардан, шамоллашдан эҳтиёт қилинади, оғир юк ташишда ишлатилмайди, толиқишига йўл қўйилмайди. Қулунини 6— 9 ой эмизади. Бир суткада 15 л гача (айрим серсут зотлари 25 л гача) сут беради (қаранг Бия сути).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |