Jump to content

Бенгалия

From Ziyosfera
Бенгалия элчиси Бобур қабулида

Бенгалия, Бангол (бенгал тилида — Бангла) — Осиё жан.даги тарихий вилоят. Ганг дарёсининг қуйи оқими ҳавзаси ва Ганг, Браҳмапутра дарслари делтасида. Қадимда Бенгалиянинг турли қисмлари Анга, Ванга, Гауда каби номлар билан машҳур бўлган. Бу ҳудуд 10 — XII асрлардан Бенгалия деб атала бошлаган. XIII аср бошларида Деҳли султонлигита қўшиб олинган. XIV аср ўрталарида мустақил давлат бўлиб олган. 1575-йил бобурийлартомонидан забт этилган. XVIII аср бошларида Бенгалия ҳудудида яна мустақил давлат вужудга келган. 1757-йил Бенгалияни Англия ўзига тобе қилган. 1947-йил Ҳиндистон иккига бўлингандан сўнг, ҳинду бенғаллар яшайдиган Ғарбий Бенгалия Ҳиндистонга, мусулмон бенғаллар яшайдиган Шарқий Бенгалия Покистонга ўтди. Шарқий Бенгалия 1971-йилдан — Бангладеш давлати.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил