Jump to content

Берар

From Ziyosfera

Берар — Марказий Ҳиндистондаги тарихий вилоят. 1490-йил бу ҳудудда Баҳманийлар давлатидан ажралиб чиққан Б. султонлиги вужудга келган. 1572-йил Ахмадпагар султонлиги томонидан босиб олинган. XVII аср Б. Бобурийлар давлатига қўшиб олинган. XVIII—XIX аср бошида қисман Ҳайдаробод, қисман маратҳаларга тобе бўлган. 1853-йил инглизларнинг ОстИндия компаниясига қарам бўлиб қолган. Ҳиндистон Республикасида Б. 1960-йилгача Бомбей штати, 1960-йилдан Маҳараштра штати таркибига киритилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил