Jump to content

Берген

From Ziyosfera

Берген — Норвегия жанубий ғарбидаги шаҳар. Шимолий денгиз соҳилидаги порт. Хордаланн фюлкесинипг маъмурий маркази. Муҳим транспорт йўллари тугуни. Берген стансияси. Аҳолиси 213 минг киши (1991). Кемасозлик, машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Берген яқинида йирик нефткимё саноати мажмуаси бор. Балиқ, овланади ва балиқ маҳсулотлари экспорт қилинади. Университет, савдо мактаби бор. Ўрта асрларда шимолий ғарбий Европанинг йирик савдо марказларидан бири бўлган. Қирол қалъаси қолдикқари (XIII аср), Розенкранс минораси (XVI аср), Мария черкови (XII аср), композитор Э. Григ уй музейи каби меъморий ёдгорликлар сақланган. Шаҳарга 1070-йилда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил