Jump to content

Бешработ

Координаталари: 40°13′0″Н 65°18′0″Э / 40.21667°Н 65.30000°Э / 40.21667; 65.30000
From Ziyosfera
Бешработ
шаҳар
40°13′0″Н 65°18′0″Э / 40.21667°Н 65.30000°Э / 40.21667; 65.30000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Навоий вилояти
туман Навбаҳор тумани
Аҳолиси
5 005
Вақт минтақаси УТC+5
Бешработ харитада
Бешработ
Бешработ
Бешработ харитада
Бешработ
Бешработ

Бешработ — қишлоқ, Навоий вилояти Навбаҳор тумани маркази (1983 йилдан). Навоий шаҳридан 24 км шимоли-ғарбда. Навоий темир йўл стансиясидан 28 км нарида. Бешработдан Конимех ариғи оқиб ўтади. Аҳолиси 5000 кишига яқин (2000), асосан ўзбеклар ва қорақалпоқлар. Аҳолиси асосан қишлоқ хўжалиги (пахтачилик, чорвачилик, полизчилик ва сабзавотчилик) билан шуғулланади. Бешработда ғишт заводи, мармарга ишлов бериш сехи ишлаб турибди. „Фарзикент“ мол бозори, савдо расталари, 2 та мактаб, катталар ва болалар касалхонаси, 2 та болалар боғчаси бор[1].

Манбалар

  1. ↑ "Бешработ" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил