Биливердин
Appearance

Биливердин — 1лот. биллс ўт (сафро) ва франс. верт (вед) — яшил] — ўт (сафро) пигментларидан бири; яшил кристалл модда, умуртқали ҳайвонлар жигари, талоғи ва кўмигининг макрофагларида гемоглобин парчаланишидан вердоглобин ҳосил бўлади, бу модда парчаланганда эса глобин, темир ва Б. ажралиб чиқади. Б. қайтарилганда билирубин ҳосил бўлади. Умуртқасиз ҳайвонлар (чувалчанглар, қисқичбақасимонлар, ҳашаротлар)да ҳам Б. топилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |