Бирбал Маҳал
Бирбал Маҳал — 1571-йилда ҳукмдор Акбарнинг топшириғига биноан қурилган сарой. У Фатеҳпур Сикри қал’асининг ҳарам ҳудудида жойлашган бўлиб, ҳукмдор ҳарамидаги аёллар учун қурилган.

Тарихи
Акбар ҳукмронлиги даврида сарой унинг икки асосий рафиқаси — Руқайя Султон Бегим ва Салима Султон Бегимнинг қароргоҳи бўлган.[1]
Руқайя Султон Бегим Акбарнинг биринчи рафиқаси бўлиб, унга 1556-йилда турмушга чиққан ва императорнинг асосий рафиқаси мақомини олган.[2] Унинг отаси Ҳиндол Мирзо 1551-йил 20-ноябрда ўзининг ўгай акаси Комрон Мирзо қўшинларига қарши жангда ҳалок бўлган.[3] Акаси хотирасига бўлган ҳурмати сабабли Ҳумоюн маликани ўғли Акбарга унаштирган.
Салима Султон Бегим Акбарнинг учинчи рафиқаси бўлган. У Каннауж ноиби Нуриддин Муҳаммад Мирзо ва Гулрух Бегимнинг қизи эди.[4] Дастлаб у Акбарнинг ҳукмдорлик давридаги регенти Байрамхонга унаштирилган ва 1557-йилда унга турмушга чиққан.[5] Уларнинг никоҳи атиги уч йил давом этган. Байрамхон 1561-йилда Патан шаҳрида Муборакхон бошчилигидаги қароқчилар гуруҳи томонидан ўлдирилган.[6] Бева қолган Салима талон-торож қилинган қароргоҳнинг бошқа аъзолари билан бирга қийинчиликларни бошдан кечириб, Аҳмадободга етиб келган. Байрамхоннинг ўлимидан қайғуга ботган Акбар Салимани ва унинг ўгай ўғли Абдул Раҳимни катта ҳурмат билан император саройига таклиф қилган. Кейинчалик, 1561-йил 7-майда унга уйланган.[7] Салима Акбарнинг учинчи рафиқаси сифатида император ҳарамида юқори мавқега эга бўлган. У Акбар, кейинчалик эса ўгай ўғли Жаҳонгирга катта таъсир кўрсатган.[8]
Акбар 1571-йилда Бобурийлар империяси пойтахтини Аградан Фотиҳпур Сикрига кўчирган.[9] Қалъа қурилиши эса 1569-йилда Чиштия тариқати вакили Салим Чиштий шарафига бошланган. У бўлажак шаҳзода Салимнинг туғилишини олдиндан башорат қилган эди.[10]
Меъморий тузилиши

Сарой икки қаватдан иборат бўлиб, унинг қуйи қисмида тўртта хона ва пирамидасимон томли иккита айвон, юқори қисмида эса гумбазли иккита хона ҳамда панжарали айвонлар жойлашган. Бинода мураккаб нақшлар билан безатилган жҳарокҳалар, таянч қавслар ва карнизлардан фойдаланилган.
Том ва гумбазларнинг қўш қаватли тузилиши хоналарни салқин сақлашга ҳамда ҳаво айланишини таъминлашга хизмат қилган. Юқори қаватдаги хоналарнинг диагонал жойлаштирилиши эса айвонларда соя ҳосил қилган.[11] Сарой Марям уз-Замонийнинг саройидан шимоли-ғарбда жойлашган.[12]

Бирбал қароргоҳи сифатида нотўғри талқин қилиниши
Сарой кўпчилик орасида Маҳеш Дас (Ража Бирбал унвони билан танилган)нинг қароргоҳи сифатида машҳур. У Бобурийлар сулоласи даврида вазир ва ҳарбий қўмондон бўлиб хизмат қилган, шунингдек, Акбар саройидаги навратналар (сўзма-сўз таржимаси — „тўққиз гавҳар“) деб аталган тўққиз нафар сарой аъзосидан бири бўлган.[13]
Бироқ бу қараш нотўғри ҳисобланади. Сабаби, сарой император ҳарамининг аёллар учун ажратилган қисмида жойлашган. Бу ҳудудга балоғатга етмаган шаҳзодалардан ташқари, императордан бошқа эркакларнинг кириши тақиқланган. Шу боис Бирбалнинг бу ерда яшаши мумкин бўлмаган.[14]
Яна қаранг
Галерея
-
Сарой ичидаги равоқ.
-
Мураккаб нақшлар билан безатилган ўймакорликлар.
-
Саройнинг ички қисми.
-
Сарой ичидаги шифт.
Манбалар
- ↑ Кришнан, Гоматҳи. Акбар (эн). Продигй Боокс, ан Импринт оф Неw Ҳоризон Медиа, Април 2008. ИСБН 978-81-8368-658-7.
- ↑ Поwелл, А. А. (Оcтобер 1991). "С. М. Бурке: Акбар: тҳе греатест Могул, хи, 249 пп. Неw Делҳи: Мунширам Маноҳарлал Публишерс Пвт. Лтд., 1989. Рс. 250. - К. А. Низами: Акбар анд религион. (ИАД Ориэнтал (Оригинал) Сериэс, но. 33.) [х, 470 пп., 10 платес. Делҳи: Идараҳ-и Адабият-и Делҳи, 1989. Рс. 350."]. Буллетин оф тҳе Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс 54 (3): 599–600. дои:10.1017/s0041977x00001154. ИССН 0041-977X. https://doi.org/10.1017/s0041977x00001154.
- ↑ Эрскине, Wиллиам. А Ҳисторй оф Индиа ундер тҳе Тwо Фирст Совереигнс оф тҳе Ҳоусе оф Таимур, Бáбер анд Ҳумáюн: Волуме 2, Cамбридге либрарй cоллеcтион. Соутҳ Асиан Ҳисторй. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2012. ИСБН 978-1-108-04620-6.
- ↑ „Тҳе Боокс оф Гулбадан“, Вагабонд Принcесс, Яле Университй Пресс, 2024-02-27, 187–200-бет, ИСБН 978-0-300-27749-4, қаралди: 2026-05-17
- ↑ „Тҳе Боокс оф Гулбадан“, Вагабонд Принcесс, Яле Университй Пресс, 2024-02-27, 187–200-бет, ИСБН 978-0-300-27749-4, қаралди: 2026-05-17
- ↑ Эдwардес, Степҳен Мередйтҳ; Гарретт, Ҳ. Л. О.. Мугҳал руле ин Индиа, Репринт д. Ауфл. Лондон : Охфорд Университй Пресс 1930, Неw Делҳи: Атлантиc Публишерс анд Дистрибуторс, 1995. ИСБН 978-81-7156-551-1.
- ↑ Натҳ, Ренука. Нотабле Мугҳал анд Ҳинду wомен ин тҳе 16тҳ анд 17тҳ cентуриэс А.Д, 1. публ, Wомен ин Соутҳ Асиа сериэс W, Неw Делҳи: Интер-Индиа Публ, 1991. ИСБН 978-81-210-0241-7.
- ↑ Ҳенрй Беверидге (26 Марч 1906). „Жоурнал & Проcеэдингс оф тҳе Асиатиc Соcиэтй оф Бенгал“. ИИ. Cалcутта: Асиатиc Соcиэтй.: 509–510.
- ↑ Петерсен, Андреw. Диcтионарй оф Исламиc арчитеcтуре. Лондон Неw Ёрк: Роутледге, 1996. ИСБН 978-1-134-61365-6.
- ↑ Ашер, Cатҳерине Б.. Арчитеcтуре оф Мугҳал Индиа, Тҳе Неw Cамбридге ҳисторй оф Индиа. Cамбридге ; Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 1992. ИСБН 978-0-521-26728-1.
- ↑ Бетц, Ванесса; МcCуллоч, Виcториа. Индиа - Тҳе Нортҳ: Форц, Палаcес, тҳе Ҳималая Дреам Трип (эн). Фоотпринт Травел Гуидес, 2013-09-27. ИСБН 978-1-907263-74-3.
- ↑ Cонгресс, Индиан Ҳисторй. Проcеэдингс (эн). Индиан Ҳисторй Cонгресс, 2000.
- ↑ Шарма, Шрипад Рама (1999), Мугҳал эмпире ин Индиа: а сйстематиc студй инcлудинг соурcе материал. Вол. 3 (Ревисед-нашр), Неw Делҳи: Атлантиc Публ, ИСБН 978-81-7156-819-2, қаралди: 2026-05-17
- ↑ Гуидес, Роугҳ. РГТ то Ражастҳан, Делҳи & Агра (эн). Роугҳ Гуидес УК, 2010-10-01. ИСБН 978-1-4053-8682-1.