Jump to content

Блюз

From Ziyosfera
Таж Маҳал Блуэс Трио

Блюз (инг. блуэс, блуэ девилс — ғамгинлик, дилгирлик) — Миссисипи қоратанлиларининг якка ижро этилувчи лирик қўшиғи; одатда, қайғу, ҳасрат, бахтни қўмсаш кайфиятларини ифодалайди. XIX аср охиридан маълум; XX аср бошидан шаҳарларда яшовчи қоратанлилар орасида ҳам тарқала бошлайди ва профессионал мусиқачилар ижодида мумтоз шаклига эга бўлади. Илк намуналари — У. Хендининг „Мемфис блюз“ (1912) ва „СенЛуи блюз“ (1914). Б. сирғанувчи оҳанглар („блюз оҳанглари“), синкопалар, ижровий бадиҳагўйлик каби хусусиятларга эга. Б.— жаз санъатининг асосий манбаларидан бири.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил