Бўйинтуруқ

БЎЙИНТУРУҚ — деҳқончилик абзали. Б. йўғонлиги ўртача 12—20 см, уз. 2,5–3 м бўлган думалоқ ёғочдан тайёрланади. Қўш қўшишда икки учи икки мол бўйнига қўйилади. Учларидаги қўш ён чўп (шамён чўп) билан ҳўкизларнинг бўйнига маҳкамланади, омоч ўқи Б.нинг ўрта белидаги тирқишга уланади. Ҳозир деярли ишлатилмайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил