Босма плата
Appearance
Босма плата — босма монтаж усулида ток ўтказгичлари ва контакт "тугмачалари" ўрнатилган ҳамда металланган (ўтиш) ва металлсиз (маҳқамлаш) тешиклари қилинган пластинка. У гетинакс, текстолит ва бошқа материалдан ясалади. Платага ўрнатиладиган резисторлар, диодлар, конденсаторлар ва ҳоказо бирор усулда (мас, фотокимёвий усулда) юпқа ва энсиз электр ўтказувчи ленталар ёрдамида бир-бирига уланади. Босма плата радиоэлектрон қурилмаларда қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |