Jump to content

Ботир Асадов

From Ziyosfera

Википедияда исми Ботир ва фамилияси Асадов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Ботир Зокирович Асадов
Асадов Ботир Зокирович
 Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси
 
Мансаб даври
2018-йил 11-октабрдан
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Баҳром Ашрафхонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1978-йил 18-июн (1978-06-18) (48 ёш)
Тошкент

Ботир Зокирович Асадов — ўзбек иқтисодчиси ва дипломати. 2018-йилдан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси[1].

Биографияси

Маълумоти

1995-1999 — Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси.

2006-2008 — Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби магистранти.

Инглиз ва рус тилларини билади.

Меҳнат фаолияти

2000-2002 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги стратегик ва маркетинг тадқиқотлари бош бошқармаси қошидаги Маркетинг тадқиқотлари бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси.

2002-2005 — Жаҳон бозорларини маркетинг тадқиқотлари ва стратегик прогнозлар бош бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси ўринбосари.

2005-2007 — Ташқи савдо компаниялари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Маркетинг ва жаҳон бозорлари прогнозлари, барқарор ҳамкорликни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи.

2007-2012 — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши девонининг етакчи маслаҳатчиси.

2012-2013 — Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ, КХШТ ва ШҲТ ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича бошқармаси бошлиғи.

2013-2015 — Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ Котибиятидаги доимий вакили.

2015-2017 — Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.

2017-2018 — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари.

2017-2018 — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси.

2018-2018 — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

2018-йил 11-октябрдан — Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.

Манбалар