Jump to content

Ботир Парпиев

From Ziyosfera

Википедияда исми Ботир ва фамилияси Парпиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Парпиев Ботир Раҳматович
О’збекистон Республикаси Давлат Солиқ қо’митаси раиси
Мансаб даври
2004-йил 17-февралдан – 2018-йил 12-майгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Жамшид Сайфиддинов
Вориси Беҳзод Мусаев
О’збекистон Республикаси Давлат божхона қо’митаси раиси
Мансаб даври
2002-йил 2-декабрдан – 2004-йил 17-февралгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Равшан Ҳайдаров
Вориси Баҳодир Матлюбов
О’збекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири
Мансаб даври
2002-йил 5-июндан – 2002-йил 2-декабргача
Ҳукумат бошлиғи Ўткир Султонов
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Равшан Ҳайдаров
Вориси Бахтиёр Субанов
Ўзбекистон таэквондо федерацияси президенти
Мансаб даври
2009-йилдан – 2018-йилгача
Ўтмишдоши Шавкат Икромов
Вориси Лазиз Ҳасанов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1946-йил 23-декабр (1946-12-23) (79 ёш)
Андижон
Мукофотлари 2-даражали Шон-шараф ордениМеҳнат шуҳрати ордени
Хизмат йиллари 1970-2018
Унвони Генерал-лейтенант

Парпиев Ботир Раҳматович — ўзбекистонлик юрист ва давлат арбоби. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси (2004-2018), божхона қўмитаси раиси (2002-2004), фавқулодда вазиятлар вазири (2002), генерал-лейтенант.

Биографияси

1946-йил 23-декабрда Андижон шаҳрида туғилган.

Маълумоти — олий, Андижон давлат университетининг юридик факутетини ва Тошкент милиция мактабини битирган.[1][2][3]

1969-1969 — Андижон шаҳар 17-сонли қурилиш трестининг техника хавфсизлиги бўйича муҳандиси.

1969-1970 — Ҳарбий хизматда.

1970-1971 — Андижон шаҳар 162-сонли қурилиш трестининг участка механиги.

1971-1972 — Андижон шаҳар 102-сонли қурилиш трестининг участка механиги.

1972-1983 — Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспектори, бош инспектори, хизмат бошлиғи ўринбосари, хизмат бошлиғи.

1983-1989 — Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

1989-1993 — Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.

1993-1993 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи.

1993-1994 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноятчиликни олдини олиш бош бошқармаси бошлиғи.

1994-2002 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари.

2002-2002 — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.

2002-2004 — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси.

2004-2018 — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси.

2018-йил 12-майдан 2020-йил 19-февралгача — Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари Республика кенгаши раисининг фахрийлар масалалари бўйича ўринбосари[4].

2009—2018 — Ўзбекистон таэквондо федерацияси президенти.

2003-йилда Генерал-лейтенант унвони берилган[5].

2020—2022 — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оила масалалари вазирининг ўринбосари[6]

2022-йилдан — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оила масалалари вазирининг маслаҳатчиси[7]

1990—1994 — ХИИ чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг депутати.

Оиласи

Отаси — Парпиев Раҳмат Парпиевич (марҳум), генерал-маёр, 1970-йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлган.

Акаси — Парпиев Қудрат Раҳматович (марҳум), Ўзавтосаноат компанияси бошқарув раиси бўлган.

Акаси — Парпиев Баҳодир Раҳматович, полковник, ички ишлар тизимида ишлаган. Айни пайтда нафақада.

Укаси — Парпиев Қодир Раҳматович, Андижон вилояти ҳуқуқ-тартибот тизимида ишлаган. Нафақада.

Жияни — Парпиев Анвар Қодирович, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари бўлган. 2018-йилда ишдан олинган[8].

Жияни — Парпиев Шуҳрат Баҳодирович, Андижон шаҳар ИИБ бошлиғи бўлган. 2018-йилда ишдан олинган.

Ўғли — Парпиев Дилшод Ботирович, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқамаси бошлиғи бўлган. 2018-йилда ишдан олинган.

Ўғли — Парпиев Бобур Ботировч, Ориэнт Финанс Банк аксиядори[9].

Ўғли — Парпиев Дилмурод Ботирович, Асака тумани ИИБ бошлиғи бўлган. 2018-йилда ишдан олинган.

Қизи — Тўрақулова Дилфуза Ботировна.

Қудаси — Рустам Иноятов, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раиси.

Қудаси — Миробид Маҳмудов, йирик тадбиркор.

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.
  2. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг етти йиллиги муносабати билан мукофотлаш тўғрисида“.
  3. ↑ http://lex.uz/docs/2391972
  4. ↑ Маҳалла, 2019-06-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-06-26
  5. ↑ Биография, 2017-02-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-02-02
  6. ↑ https://m.kun.uz/news/2020/02/19/botir-parpiyev-vazir-orinbosariga-aylandi
  7. ↑ 73 яшар собиқ солиқбоши Ботир Парпиев янги лавозимга тайинланди
  8. ↑ https://m.kun.uz/news/2018/05/29/botir-parpievga-alokador-sahslar-isdan-olinmokda
  9. ↑ https://m.kun.uz/news/2019/12/02/bobur-parpiyev-xorijiy-hamkorlar-bilan-fintex-instrumentlari-boyicha-muzokaralar-otkazyapmiz