Jump to content

Ботир Қораев

From Ziyosfera
(Redirected from Botir Qoraev)

Википедияда исми Ботир ва фамилияси Қораев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Ботир Қораэв
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1980-йил 8-апрел (1980-04-08) (46 ёш)
Таваллуд жойи Қашқадарё вилояти,
Ўз ССР, УССР
Бўйи 176 м (577 фт 5 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2005 Насаф 159 (9)
2006—2008 Машъал 54 (1)
2008—2015 Насаф 187 (1)
2015—2017 Шўртан 29 (1)
2017 Машъал 25 (1)
Миллий терма жамоа
2007—2010 Ўзбекистон 7 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ботир Қораев (1980-йил 8-апрелда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи. Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 2007-йилги Осиё кубоги иштирокчиси. Ҳозир Насаф клубининг спорт директори ва У21 жамоасида бош мураббий.

Футболчилик фаолияти

Ботир 1999-йилда Қаршининг „Насаф“ жамоасида ўйнаб, Ўзбекистон олий лигасида дебют қилган. У Насаф жамоасида етти йил тўп сурган ва уч марта мамлакат чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган.

2006-йилда қўшни Муборак шаҳрининг „Машъал“ жамоасига кўчиб ўтган ва бу жамоада икки мавсум давомида тўп сурган, 2007-йилда бронза медалларини қўлга киритган.

2008-йилги мавсум бошланишидан олдин „Насаф“ жамоасига қайтган ва клубнинг асосий ҳимоячиси бўлган. Кейинги йилларда у яна тўрт марта Насаф жамоаси билан Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган, бир марта кумуш медални қўлга киритган. 2011-йилги мавсумда эса Осиёдаги иккинчи муҳим клублар турнири ҳисобланган ОФК кубогида ғолиб чиқган. Умумий ҳисобда „Насаф“ жамоаси таркибида миллий чемпионатларда 300 дан ортиқ ўйин ўтказган.

2015-йилги мавсум олдидан Насаф билан хайрлашган Ботир Ғзуорнинг „Шўртан“ жамоаси сафига бориб қўшилган. У Ғузорликлар сафида 2 мавсум давомида тўп сурди[1]. 2017-йилги мавсум олдидан собиқ жамоаси Муборакнинг „Машъал“ Жамоаси катта қизиқиш билдирди ва мавсумни Муборакликлар сафида ўтказган. Мавсум якунида фаолиятини якунлаган[2].

Миллий жамоадаги фаолияти

У 2007-йилда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилган. Ботир мураббий Рауф Инилеев томонидан 2007-йилги Осиё Кубогида иштирок этадиган футболчилар таркибига киритилган. Қораев тунир иштирокчилар сафида бўлганига қарамай турнир давомида майдонга тушмаган. У халқаро майдондаги дебютини 2007-йил 24-март куни Хитой Тайпейи – Ўзбекистон (0:1) ўйинида ўтказган. Миллий терма жамоадаги илк голини 2007-йилнинг 27-март куни Хитой – Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида (3:1) киритган.

Уч йиллик танаффусдан сўнг 2010-йилда терма жамоага чақирилди, 2010-йил 25 май куни Арманистонга қарши ўйинда иштирок этган, бу ўйин Қораэв учун терма жамоадаги охиргиси бўлди. У терма жамоа либосида жами 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол киритган[3].

Мураббийлик фаолияти

2017-йилги мавсум сўнггида Муборакликлар сафида фаолиятига якун ясаган Ботир Қораэв, айнан „Машъал“ жамоаси сафида ўз мураббийлик фаолиятини бошлаган[4]. 2018—2020-йилги мавсумлар давомида бош мураббий ёрдачиси вазифасини бажарган. 2021-йилги мавсум собиқ жамоаси Қаршининг „Насаф“ жамоаси спорт директори сифатида тайинланган[5].

Ютуқлар

  • АФC Кубоги соҳиби: 2011-йил
  • Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори: 2011-йил
  • Ўзбекистон чемпионати бронза медали совриндори (8): 2000, 2001, 2005, 2007, 2009, 2010, 2013, 2014

Манбалар

  1. ↑ „Ботир Қораев "Шўртан"га қайтди“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  2. ↑ „Бутсаларини михга илганлар“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  3. ↑ „Протокол матча Армения-Узбекистан“. 2014-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-август.
  4. ↑ „Ботир Қораев "Машъал" мураббийлар штабида иш бошлади“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  5. ↑ „"Насаф" клубига янги спорт директори тайинланди“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.

Ҳаволалар