Ботурхон Валихўжаев
| Ботир Валихўжаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1-апрел 1932-йил |
| Вафоти |
25-август 2005-йил (73 ёшда) Самарқанд |
| Мукофотлари |
|
Ботирхон (Ботурхон) Валихўжаев (1932-йил 1-апрел, Самарқанд – 2005-йил 25-август, Самарқанд) – адабиёцҳунос. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), профессор (1971). Самарқанд давлат университетининг филология факултетини битирган (1953), шу университетда ўқитувчи (1956–63), факултет деканининг ўринбосари (1964–69), декан (1971–73, 1986–88), тожик тили ва адабиёти кафедраси (1974–85), ўзбек адабиёти тарихи кафедраси (1985 -йилдан) мудири, проректор (1990 -йилдан). Валихўжаев илмий ишлари адабиёт тарихи, адабиёцҳунослик, адабий алоқалар, тасаввуф ва унинг намояндалари, Самарқанд адабий ва илмий муҳити тарихи, Ибн Сино, Низомий, Жомий, Навоий каби олим ва мумтоз шоирларнинг ижодига бағишланган. „Ўзбекистон адабий-танқидий қарашлари тарихидан“ (1960), „Ўзбек эпик поэзияси тарихидан“ (1974), „Навоий ижоди – илҳом манбаи“ (1991), „Хожа Аҳрор Вали“ (1993), „Хожа Аҳрор тарихи“ (1994) каби илмий асарлар ва бир неча ўқув қўлланмалар муаллифи. Валихўжаэв асарлари Россия, Афғонистон, Туркия ва Эронда нашр этилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 1-апрелда туғилганлар
- 1932-йилда туғилганлар
- Самарқандда туғилганлар
- 2005-йилда вафот этганлар
- 25-августда вафот этганлар
- Самарқандда вафот этганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоблари
- Буюк хизматлари учун ордени соҳиблари
- Эл-юрт ҳурмати ордени соҳиблари
- Меҳнат шуҳрати ордени соҳиблари
- Олимлар ҳақидаги чала мақолалар
- Адабиёцҳунослар
- Самарқанд давлат университети битирувчилари