Бойхалча (Леонтиcе албертии Реел) -зиркдошлар оиласига мансуб кўп йиллик, тугунак илдизли ўт. Пояси битта ёки бир нечта, бўйи 20—30 см. Барги уч қўшалоқ, ҳар бири узун бандли, япроғи панжасимон кирқилган. Гули сариқ, тўпгули — шингил. Б. ердан қор кетиши биланоқ кўкариб чиқиб гуллайди. Тоғли раёнлардаги бутазор ва дарахтзорларда кўллаб ўсади, гуллаганда ўзига хос гўзал манзара касб этади. Поя ва баргларида алкалоидлар, тугунак илдизида сапонин бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил