Jump to content

Браконидлар

From Ziyosfera
(Redirected from Braconidae)
Браконидлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Браконидлар (Браcонидаэ) -напдақанотлипар туркумига мансуб фойдали (энтомофаг) ҳашаротлар оиласи. Танасининг узунлиги 5–15 мм. Қорнининг дастлабки 3 бўғими (сегменти) калта, баъзан биринчиси бир оз узунроқ. Оёқлари, одатда ихчам, болдирида пихи бор, ўтирғич ёки поясимон қоринли; 2—3бўғимлари ўзаро ҳаракациз бириккан. Қаттиқ қанотлилар, тангақанотлилар, тенгқанотлилар туркуми вакилларида паразитлик билан ҳаёт кечиради. Браканидларнинг кўпгина турлари қандалалар, қўнгазлар, капалаклар, арракашлар, чумолилар ва пашшаларнинг ички паразитидир. Вояга етган гул нектари ёки сўрувчи ҳашаротларнинг чиқиндилари (ширасимон суюклик) билан озиқпанади. Катта ёшдаги личинкаси хўжайин қуртида қишлайди. Йилда 5— 6 авлод беради. Браканидларнинг кўпчилиги серпушт (1000 тагача тухум қўяди). Ўрта Осиёнинг суғориладиган деҳқончилик минтақасида Браканидларнинг эшилган апантелес (Апантелес cондестус Неэс.), пораc (Рҳогас димидиатус Спин), микроплитус (Миcроплитис спеcтабилис Ҳал.), амикроплус [Амиcроплус (Маcроcентрус) cолларис Спин.], бракон (Ҳабробраcон ҳебетор Сай.) ва бошқа турлари тарқалган. Браконидларда кўпгина вакилларидан зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик курашда кенг фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил