Jump to content

Будрочтепа

From Ziyosfera

Будрочтепа — қадимги шаҳар ҳаробалари. Сурхондарё вилояти Денов туманила жойлашган. Майдони салкам 120 га. Унга Заҳартепа, Оқмозортепа ва Дунётепа деб номланган тепаликлар киради. Будрочтепа ўрта асрларда Чағониён деб аталиб, подшо саройи, шахристон ва рабоддан иборат бўлган. Будрочтепа Афросиёб деворий расмларидаги суғдча ёзувларда „Чағониён“, араб манбаларида „Сағониён“ деб аталган. Илк бор 1960-йилда Будрочтепа Ўзбекистон санъацҳунослик экспедицияси томонидан очилган, 1960-йилдан бери шу экспедиция ишлайди. Археологик қазишмалардан маълум бўлишича, Будрочтепа ўз бошидан бир неча тарихий босқичларни кечирган: 1) милоддан аввалги I аср — милодий I асрларда Оқмозортепа ва Дунётепа ўринларида кичкина қишлоқ барпо этилган; 2) милодий 1—III асрларда шаҳар ҳажми 10 га етиб, Оқмозортепа шоҳ саройига айлантирилиб, 10 м. қалинликдаги мудофаа девори билан ўралган, Дунётепа эса катта манзилгоҳ бўлган; 3) милодий 3—V асрлар бошларида шаҳар инқирозга юз тутган, мудофаа деворлари ҳаробага айланган; 4) V аср охири ва VIII аср бошларида шаҳар яна тикланди ва 3 қисмдан: шоҳ саройи, шаҳристон ва рабоддан ташкил топган. Шаҳристон атрофидаги деворнинг уз. 3 км га етган; 5) 8—IX асрларда, араб истилосидан сўнг шаҳар мавжуд бўлиб, унинг ҳажми бир оз кичик бўлган; 6) 10—XI асрлар биринчи ярмида шаҳар тараққий этган. Шаҳарнинг умумий майдони 6 км² га етган; 7) 11 —XII аср ўрталарида шаҳар салжуқийлар султони Алп Арслон томонидан забт этилган. Ашёвий далиллар шу пайтда Дунётепада ҳаёт тўхтаганлигини ва шаҳристоннинг ҳам мавқеи пасайганлигини кўрсатди; 8) XII аср ўртаси — XIII аср бошларида шаҳар яна тикланган; 9) XIII аср бошида шаҳар мўғул истилочилари томонидан вайрон қилиниб XV аср бошларида эса шаҳристонда ҳаёт тамомила тўхтаган, Дунётепада ҳаёт қисман кечган, Оқмозортепа эса пишиқ ғиштлар билан тикланган қабристонга айлантирилган. Шаҳар ўрни рабоддан шаркда — Ғишли деган жойда пайдо бўлган, у ерда маданий қатлам 4–5 м ни ташкил қилади; 10) XVI аср бошларида шайбонийлар томонидан шаҳар батамом вайрон қилинган. Чағониён пойтахти энди Б. дан 10 км ча узоқликда жойлашган „Дехинав“га, ҳозирги Деновта кўчган. Археологик тадқиқотлар натижасида ҳар бир давр учун керакли ашёвий далиллар топилган. Улар орасида сопол идиштовоқдар, ҳайкалчалар, Кушон подшоларининг мис тангалари ва сўнгги даврдаги кумуш ва жез тангалари, тошдан ва қимматбаҳо ашёлардан тайёрланган тақинчоқлар, шиша идишлар, темир ва жездан тайёрланган қуроласлаҳалар ва уйрўзғор буюмлари кўплаб топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Будрочтепа" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

  • Древности Южного Ўзбекистана, Каталог, Токио, 1991.