Jump to content

Бронза қўнғизлари

From Ziyosfera
(Redirected from Cetoniini)
Бронза қўнғизлари
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

БРОНЗА ҚЎНҒИЗЛАРИ, тилла қўнғизлар (Cетониини) — пластинка мўйловли қўнғизлар оиласининг кенжа оиласи. Узунлиги 1—10 см. Устки қанотлари металл тусда товланиб турганидан тилла қўнғизлар деб ҳам аталади. Устки қанотларининг икки ёнида тирқишлари бўлади. Бронза қўнғизлари учганида остки қанотлари ана шу тирқишдан чиқиб ёйилади, устки қанотлари ёйилмасдан қорни устида тахланиб туради. 2700 дан ортиқ тури бор, кўпчилиги тропик минтақаларда тарқалган, айниқса тропик Африкада (мас, голифлар) ва Жанубий Осиёда кўп учрайди. Ўзбекистонда 12 тури тарқалган. Тоғли ҳудудларда яшил бронза қўнғизи (Нетоcиа маргиниcоллис) ва пахмоқ бронза қўнғизи ёки оленка (Эпиcометис тураниcа) бир томондан ўсимликларнинг гулини еб бирмунча зиён келтирса, иккинчи томондан гулларни чанглатиб фойда келтиради. Бронза қўнғизлари нинг Ссимон қуртлари чириётган ёғочлар, компостлар, ўрмон тўшалмасида, айрим турлари чумолилар ва кемирувчилар инида ривожланади. Айрим Бронза қўнғизлари, мас, оленка экинларга зиён келтиради.

 @a_ishem bu telegram kanalm

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил




яшил бронза қонгизи яшаш муҳити баҳор ва ёз ойларида далаларда гулларнинг устида йирик [узунлиги 1-2см ] яшил қонгизларни кориш мумкин қонгиз танасининг устки томони ялтироқ яшил қорин томони эса қизгиш тусда болади бронза қонгизи европа ва осиё қитъасининг деярли ҳамма жойида учрайди қонгизни қолга олиб корилганда унинг хитин қобиги қалин ва қаттиқ эканлигини сезиш мумкин