Jump to content

Чандери жанги

From Ziyosfera
Чандери жанги
Бобурийлар-Рожпутлар урушлари
Саналар 1528-йил 20-январ
Уруш ери Чандери, Мадҳя Прадеш (Ашок Нагар яқинида)
Натижа Бобурийлар ғалабаси
Ҳолати Чандери Бобурийлар таркибига қўшилди[1].
Рақиблар
Бобурийлар Чандери Рожпутлар
Қўмондонлар
Бобур Медини Раи †
Кучлар
Нома’лум 15 000[2]

Чандери жанги ёки Чандери қамали (1528) Бобурийлар империяси ҳукмдори Бобур Кҳанwа жангида ражпутлар конфедерацияси устидан ғалаба қозонганидан кейин содир бўлган. Ушбу жанг Шимолий Ҳиндистон устидан ҳукмронлик ўрнатиш мақсадида ражпутлар ва бобурийлар ўртасида олиб борилган бўлиб, унда Бобур ражпутларнинг қайта кучайиб бораётган сиёсий ва ҳарбий қудратини бостириб, бобурийлар ҳукмронлигини мустаҳкамлаган[3].

Тарихи

Рана Санга Бобур билан можарони қайта бошлаш мақсадида урушга тайёргарликни янгилагани ҳақида хабар олгач, Бобур унинг иттифоқчиларидан бири — Малва ҳукмдори Медини Раини ҳарбий мағлубиятга учратиш орқали Ранани сиёсий жиҳатдан яккалашга қарор қилди[4][5]. Шу мақсадда Бобур 1527-йил декабр ойида айланма йўл орқали Малва қироллигининг пойтахти бўлган Чандери қал’аси томон юриш бошлади[6].

Жанг

1528-йил 20-январда Чандерига етиб келган Бобур сулҳ таклифи сифатида Медини Раига Чандери эвазига Шамсабадни таклиф қилди, бироқ Раи бу таклифни рад этди[7]. Бобур қўшини тунда Чандерининг ташқи қал’асини эгаллади, эртаси куни эрталаб эса қал’анинг юқори қисми ҳам қўлга киритилди. Бобур сўнгги ҳужум бошланганидан атиги бир соат ўтиб юқори қал’анинг эгалланганидан ҳайратда қолганини билдирди[4].

Медини Раи Жауҳар маросимини ташкил этди. Бу маросим давомида ражпут аёллари ва болалари ўз ша’нини Бобурийлар қўлига тушишдан сақлаб қолиш мақсадида ўзини оловда куйдирди[7]. Шунингдек, оз сонли аскарлар Медини Раининг уйида тўпланиб, оммавий ўз жонига қасд қилиш мақсадида бир-бирини ўлдирди. Бироқ бу қурбонлик Бобурда катта таассурот қолдирмаганга ўхшайди, чунки у ўз таржимайи ҳолида ушбу воқеага ҳеч қандай ҳайрат ёки таҳсин билдирмаган[4]. Аксинча, Бобур Кҳанwа жангидан кейин қилганидек, рақибларига қарши Амир Темур томонидан қўлланган амалиётга мувофиқ, бош суякларидан минора қуришни буюрди.[5] Тарихчи Сатиш Чандранинг та’кидлашича, бу амалиёт йирик ғалабани абадийлаштириш ва рақибларни қўрқитиш мақсадида қўлланган. Бобур бундан аввал ҳам Бажаурдаги Афғонларга қарши худди шу усулдан фойдаланган эди[5].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Чаурасиа 2002, с. 157.
  2. ↑ Шарма 1954, с. 42.
  3. ↑ Шарма 1954, с. 8.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Лане-поол, Станлей „Бабар“. Тҳе Cларендон Пресс. Қаралди: 2015-йил 12-июн.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Чандра, Сатиш. Медиэвал Индиа: Фром Султанат то тҳе Мугҳалс (1206–1526). Ҳар-Ананд Публиcатионс, 2006. 
  6. ↑ Чаурасиа 2002, с. 156.
  7. ↑ 7,0 7,1 Шарма 1954, с. 43.

Адабиётлар