Jump to content

Ченла

From Ziyosfera

Ченла — илк ўрта аерлар (VI аср ўртаси — VIII асрлар)да Меконг дарёси ўрта оқими бўйларида яшаган монкхмер қабилалари бирлашмаси. VIII асрда Ч.нинг сўнгги хукмдори малика Жаядева даврида ўзаро рақобатда бўлган князликларга парчаланиб кетган. Ч. хукмдори Ишанаварман И (VII аср боши — тахминан 635) Фунан вилоятини эгаллаб, ўз ҳокимиятини Ғарбга, Ангкор томонгача тарқатган ҳамда СтунгСен дарёси бўйида Ч. пойтахти — Ишанапур шаҳрига асос солган. Ч. давридан ғиштдан курилган кўплаб саждагохлар, хайкалтарошлик намуналари, эпиграфик ёдгорликлар сақланиб қолган. Ч.нинг маданий анъаналари кейинчалик Камбуджадеша давлатида давом эттирилган.