Jump to content

Чимён адири

From Ziyosfera

Чимён адири — Фарғона вилояти ҳудудидаги адир. Фарғона ботиғининг жан.да жойлашган. Шим.дан Ёрмозор, жан.дан ВодилЧимён адир ораси ботиклари билан туташган. Ғарбдан шарққа 25 км га чўзилган. Энг баланд жойи 856 м. Шимолий ён бағри қияроқ. Чимён адири ён бағирлари кўплаб қуруқ сой ўзанлари ва жарликлар билан зич ўйилган. Тектоник жиҳатдан брахиантиклинал структура. Палеоген, неоген ва қуйи тўртламчи давр қумтошлари, гиллари, конгломератлари, қум, шагал тошлар ва лёсслардан ташкил топган. Чимён адири тўртламчи даврда янги тектоник ҳаракатлар таъсирида кўтарилган. Иқлими континентал, йилига 250–300 мм ёғин тушади. Бўз тупроқлар тарқалган. Уларда ранг, қўнғирбош, шайтонковуш ва бошқа ўсимликлар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан каламуш, қўшоёқ, бўрсиқ, жайра, калтакесак, илон ва бошқа учрайди. Адир ҳудуди яйлов сифатида фойдаланилади.