Jump to content

Чжурчженлар

From Ziyosfera

Чжурчженлар, чжуличжен, нюйчжен, нюйчжи — тунгус қабилаларидан. Қадимдан Манжуриянинг шарқий қисмида яшаганлар. X асргача мустақил бўлишган, Хитой ва Корея билан алоқалари бўлган. X—XI асрларда киданларта тобе бўлганлар. XI аср бошида Ч. қабилалари 1114-йил киданларга қарши қўзғолон кўтарган Агуда томонидан бирлаштирилган. Натижада Ч. мустақил Сзин давлати (1115— 1234)ни барпо этганлар, кейинчалик бу давлат мўғуллар томонидан тугатилган. Мўғуллар даврида Ч. яна бир неча кабила гурухларига парчаланиб, XVI асргача Шарқий Осиё тарихида айтарли рол ўйнамаганлар. XVI аср охиридан Ч.нинг "Сзянчжоу нюйчжилари" деб аталмиш гуруҳидан оқсоқол Нурхаци сиёсат майдонига чиққан. У 1583—1625-йиллар мобайнида нафақат Сзянчжоу кабилаларини, балки кейинчалик "манжурлар" деб ном олган бошқа қабилаларни ҳам бирлаштиришга муваффақ бўлган.