Jump to content

Бўктаргилар

From Ziyosfera
(Redirected from Circus)
Бўктаргилар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Бўктаргилар (Cирcус) – қарчиғайсимонлар оиласига мансуб йиртқич қушлар уруғи. 9 тури бор. Модалари нариларидан катта. Қанотлари узун ва кенг, секин парвоз қилишга мослашган. Пати юмшоқ, бошининг икки ёни ва томоғини ўраб олган „ёқаси“ бор. Австралия ва Антарктидадан ташқари, ҳамма қитъаларда тарқалган. Ўзбекистонда сой бўктаргиси (С. аэрйгиносис), дала бўктаргиси (С. cянеус), чўл бўктаргиси (С. маcроурус), қўриқ бўктаргиси (С. пйгаргус) учрайди. Б. қишлаш учун кузда Ҳиндистон ва Африкага учиб кетади. Баҳорда яна қайтиб келади (дала бўктаргиси эса Ўзбекистонда қишлаб қолади). Дарё соҳиллари, чўл, дашт ва далаларда яшайди. Уясини қуруқ ўт ва хасчўплардан ерга қуради. Модаси уясини доим тозалаб туради. 3— 6 дона тухум қўяди. Тухумини модаси босади. Насл учун ғамхўрлик қилиш модаси билан нари ўртасида қатий тақсимланган. Модаси уяда тухумдан чиққан жиш жўжаларини қаноти остида иситиб, уларни озиқлантиради, нари эса озиқташийди. Б. ҳар хил ҳашаротлар, майда кемирувчилар, қушлар, калтакесаклар, қурбақалар ва бошқа ҳайвонлар билан озиқланади. Кемирувчиларни қириб, фойда келтиради. Б.ни қўриқлаш керак.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил