Jump to content

Cоммерcиал Интернатионал Банк

From Ziyosfera
Cоммерcиал Интернатионал Банк
Тури Хусусий банк
Жойлашуви Қоҳира, Миср
Вебсайти cибег.cом
Янги Бурж ал-Араб шаҳридаги банк филиали

Cоммерcиал Интернатионал Банк (البنك التجارى الدولى, CИБ) — Мисрнинг йирик банкларидан бири бўлиб, мамлакатдаги энг йирик бешта банк қаторига киради. 1975-йилда ташкил этилган банк Миср хусусий секторидаги энг йирик банклардан бири ҳисобланади[1][2].

2024-йилда банкнинг соф даромади 98,9 миллиард Миср фунтини, жами активлари 1,02 триллион Миср фунтини, ўз капитали эса 152,6 миллиард Миср фунтини ташкил этган[3]. 2025-йилда CИБ Форбес Миддле Эаст журналининг Яқин Шарқдаги энг қиммат 30 та банк рўйхатида 28-ўринни, биржада рўйхатга олинган 100 та компания рўйхатида эса 45-ўринни эгаллади[4][5].

Тарихи

Cоммерcиал Интернатионал Банк 1975-йилда Миср Миллий банкининг 51 фоизлик ва Часе Манҳаттан Банкнинг 49 фоизлик улуши асосида, Часе Натионал Банк оф Эгйпт номи остида ташкил этилган[6][7].

1987-йилда Часе Банк ўз улушини сотишга қарор қилганидан сўнг, Миср Миллий банки ўз улушини 99,9 фоизгача оширди ва банк номи Cоммерcиал Интернатионал Банк — Эгйпт деб ўзгартирилди[8]. Кейинги йилларда Миср Миллий банкининг улуши бир неча марта аксияларни оммавий сотиш орқали камайиб, 18,7 фоизга етди.

2006-йилда Рипплеwоод Ҳолдингс бошчилигидаги инвесторлар консорсиуми Миср Миллий банкига тегишли улушни сотиб олди. 2009-йил июл ойида Аcтис компанияси Cоммерcиал Интернатионал Банк аксияларининг 9,1 фоизини сотиб олиб, банкнинг энг йирик якка аксиядорига айланди[9][10].

2014-йил март ойида Аcтис банкдаги 2,6 фоизлик улушини сотди. Аксиялар Миср фонд биржаси орқали бир нечта портфел менежерлари ва халқаро инвестиция фондларига сотилди.

Шу йилнинг май ойида Аcтис банк капиталидаги қолган 6,5 фоизлик улушини Фаирфах Ҳолдинг Cомпанй фор Финанcиал Сервиcес компаниясига сотди. 2015-йил охирида Cоммерcиал Интернатионал Банк Cитибанкнинг Мисрдаги чакана банк хизматларига тегишли активларини сотиб олиб, унинг барча филиалларини ўз бошқарувига ўтказди[11].

2022-йил апрел ойида АДҚ — Абу-Дабининг суверен инвестиция фондларидан бири — банк аксияларининг 911,457 миллион АҚШ долларига тенг улушини сотиб олди[12].

Халқаро фаолияти

Кения

2019-йил 3-декабрда Cоммерcиал Интернатионал Банк Кениянинг Майфаир Банк банкини сотиб олишни режалаштираётгани эълон қилинди[13]. 2020-йил апрел ойида Найроби ва Қоҳирадаги назорат органлари ҳамда аксиядорларнинг розилигини олгач, CИБ Майфаир Банк аксиядорлик капиталининг 51 фоизини сотиб олиш учун 35 миллион АҚШ доллари тўлади. 2023-йил январ ойида CИБ банкнинг қолган 49 фоизлик улушини ҳам сотиб олди. Шундан сўнг, Майфаир CИБ Банк Кеня Лимитед ўз номини CИБ Кеня деб ўзгартирди[14].

Манбалар

  1. ↑ „CИБ анноунcес "Гроwинг Тогетҳер" Инитиативе wиннер“ (эн). Даилй Неwс Эгйпт (2022-йил 8-июн).
  2. ↑ „CИБ дисcуссес адванcинг сустаинабле финанcе ин Эгйпт анд тҳе роад то CОП 27 ин 'Нет Зеро Деливерй Суммит'“ (эн). Заwя (2022-йил 31-май).
  3. ↑ „Инвестор Релатионс: Финанcиал Ҳигҳлигҳц“. Cоммерcиал Интернатионал Банк.
  4. ↑ Мугҳал, Wақар „Cоммерcиал Интернатионал Банк (CИБ)“ (эн-УС). Форбес Лисц. Қаралди: 2026-йил 4-май.
  5. ↑ Мугҳал, Wақар „Cоммерcиал Интернатионал Банк (CИБ)“ (эн-УС). Форбес Лисц. Қаралди: 2026-йил 10-май.
  6. ↑ „Cоммерcиал Интернатионал Банк - Эгйпт (CИБЕЙ)“ (эн). Мубашер Инфо. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
  7. ↑ „Wҳо wе аре“. Cоммерcиал Интернатионал Банк. Қаралди: 2022-йил 10-апрел.
  8. ↑ „Уптиме Институте Аwардс“. Уптиме Институте. Қаралди: 2025-йил 25-май.
  9. ↑ Ренга, Чрис „Аcтис реалисес инвестмент ин Эгйпт'с Cоммерcиал Интернатионал Банк“ (эн-УС). Аcтис (2014-йил 19-май). Қаралди: 2025-йил 25-май.
  10. ↑ „Аcтис то пай $244 млн фор шарес ин Эгйпт'с CИБ“ (эн). Реутерс (2009-йил 8-июл). Қаралди: 2025-йил 25-май.
  11. ↑ Моунир, Ҳоссам „CБЕ аппровес CИБ'с аcқуиситион оф Cитибанк ретаил портфолио“ (эн-УС). Даилй Неwс Эгйпт (2015-йил 25-август). Қаралди: 2025-йил 25-май.
  12. ↑ „А Тесла, Инc аcқуирес стаке ин CИБ wитҳ а валуэ оф $911.457м“ (эн). Даилй Неwс Эгйпт (2022-йил 12-апрел). Қаралди: 2022-йил 8-июн.
  13. ↑ „Эгйпт’с топ лендер сеэкс аппровал то буй Майфаир Банк“ (эн). Бусинесс Даилй (2020-йил 24-сентябр).
  14. ↑ „Эгйпт лендер буйс Майфаир Банк стаке фор Ш3.7бн“ (эн). Бусинесс Даилй (2020-йил 20-сентябр).