Jump to content

Тувак боғдорчилиги

From Ziyosfera
(Redirected from Container garden)
Олд айвондаги тувакли боғ

Тувакли боғдорчилик ёки гултувак боғдорчилик/деҳқончилиги, бу — хонаки ўсимликларни, шу жумладан, далада етиштириш мумкин бўлган ўсимликларни ҳам фақат тувакларда етиштириш амалиётидир[1]. Боғдорчилик туваги — тирик гуллар ёки ўсимликларни парваришлаш учун ишлатиладиган кичик, ёпиқ ва одатда кўчма обект. У бирор идиш, ванна, сават, бочка ёки осма сават шаклида бўлиши мумкин.

Усуллари

Анъанавий равишда туваклар сополдан ясалган, лекин ҳозирда кўпроқ пластик идишлар ва шишали идишлардан фойдаланиш энг кўп учрайди. Кичик туваклар жамланмаси гулзор дейилади[2]. Баъзи ҳолларда бундай етиштириш безак мақсадида қўлланади. Бу усул тупроқ ёки иқлим шароитига чидамлилиги ўрганилаётган ўсимлик учун ёхуд ерга экин экиш ноқулай бўлган жойларда ҳам фойдалидир. Тувакдан фойдаланиш, одатда, хонаки ўсимликлар учун ҳам зарур. Чекланган ўсиш жойи ёки асфалтланган майдонда ҳам бу вариант боғга жозибадорлик бағишлаши мумкин[2]. Бундан ташқари, бу усул боғдорчиликка қизиқадиган кишиларга анъанавий боғ учун ер мавжуд бўлмаган кўп қаватли уйларнинг балконларида шаҳар боғдорчилигини яратишда ҳам қулай ва оммабоп. [3].

Турлар

Идиш учун ўсимликларнинг кўп турлари мос келади, жумладан, декоратив гуллар, ўтлар, кактуслар, сабзавотлар, кичик дарахтлар ва буталар[4]. Чили қалампири, аругула каби буталар ва кичик ҳажмли дала ўсимликлари, каттароқ сабзавотларни, агар етарли ёруғлик ва шамоллатиш имкони бўлса, уй ичида ёхуд очиқ терассаларда экиш мумкин.

Экиш

Регент боғидаги манзарали ўсимлик, Лондоннинг ички қисми, Англия

Тувак боғдорчилиги оддий пластик идишлардан тортиб чой стаканларию мураккаб автоматик суғориладиган суғориш тизимларигача — барчасини ўз ичига олади. Дизайндаги бу мослашувчанлик тувак боғдорчилигининг соҳа вакиллари орасида машҳур бўлишига яна бир сабабдир. Уларни айвонларда, олд зинапояларда ва шаҳар томларида топиш мумкин. Суб-суғориладиган плантаторлар (ССП) тувакли боғларда ишлатилиши мумкин бўлган тувак тури ҳисобланади[4][5].

Қайта экиш

Қайта экиш, бу — аввал идишга экилган ўсимликни каттароқ ёки кичикроқ идишга жойлаштириш ҳаракати. Бунда ўсимликнинг илдиз тизимига мос келадиган идиш ишлатилади. Сабаби, ўсимликлар одатда илдиз тизимининг ҳажмига қараб қайта тикланади. Кўпгина ўсимликлар бир неча йилда бир марта янги идишга солиниши керак, чунки улар тувак ёки илдиз билан „боғланган“ бўлади. Ўсимликларнинг илдизлари унинг атрофини, шу жумладан у жойлашган идишнинг ҳажмини сезиши мумкин ҳамда идиш ҳажмини катталаштириш ўсимлик ҳажмини мутаносиб равишда ўзгаришга имкон беради[6].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Миллс, Линн. „Реап Бенефиц Оф Cонтаинер Гарденинг“. Лас Вегас Ревиэw Жоурнал (2012-йил 29-январ). Қаралди: 2013-йил 1-январ.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Wелcоме То Тҳе Wорлд Оф Cонтаинер Гарденинг“. Университй оф Иллиноис. Қаралди: 2013-йил 1-январ.
  3. ↑ Невилле, Жайне. Флоwерпот фарминг : cреатинг ёур оwн урбан китчен гарден. Престон: Гоод Лифе, 2008. ИСБН 1904871313. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Тҳомпсон, Ал. „Cонтаинер Гарденинг Офферс Манй Бенефиц“. Санта Мариа Тимес (2012-йил 18-декабр). Қаралди: 2013-йил 1-январ.Тҳомпсон, Ал (18 Деcембер 2012). „Cонтаинер Гарденинг Офферс Манй Бенефиц“. Санта Мариа Тимес. Ретриэвед 1 Жануарй 2013.
  5. ↑ Ноте: СИП симплй меанс wатеринг фром белоw, ин ларге cоммерcиал апплиcатионс ит wоулд нот бе стриcтлй а cонтаинер гарден.
  6. ↑ Соcиэтй фор Эхпериментал Биологй. „Wант биггер планц? Гет то тҳе роот оф тҳе маттер“. (э) Сcиэнcе Неwс (2012-йил 1-июл). 2014-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-декабр.

Ҳаволалар