Бўғимдумлар
Appearance
(Redirected from Cordylidae)
| Бўғимдумлар | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
БЎҒИМДУМЛАР (Cордйлидаэ) -калтакесаклар оиласи. 4 уруғ, 24 тури бор. Жанубий ва тропик Африкада тарқалган. Турларининг бир қисми асл калтакесакларга, бошқалари илонларга ўхшайди, лекин ҳаммаси калтакесаклардек яшайди ва тез ҳаракат қилади. Оиланинг типик вакили бўғимдум (Зонурус cордйлус) агамаларга ўхшайди. Ранги ўзгарувчан, лекин кўпинча дум ва орқа томони хира қовоқ рангда, боши ва оёқлари оч сариқ, қорни оқ бўлади. Б. тоғларда, серқоя қалтис ерларда юради. Душмандан қоялар орасига яшириниб, тошларнинг ғадирбудур қирраларига ёпишиб олган Б.ни бутунлича ажратиб олиш қийин. Турли умуртқасизлар, йирик вакиллари эса майда умуртқали жониворлар билан озиқланади. Кўп турлари тухум қўйиб кўпаяди, фақат илонга ўхшаш Б. тирик туғади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |