Jump to content

Даррен Бент (футболчи)

From Ziyosfera
(Redirected from Darren Bent)

Даррен Эшли Бент (инглизча: Даррен Бент; 1984-йил 6- феврал, Лондон) — инглиз футболчиси, ҳужумчи ҳисобланади.

Даррен Бент Футбол
Умумий ма'лумотлари
Исм шарифи Даррен Бент
Туғилган

6-феврал 1984-йил(1984-02-06)

(38 ёш)
Англия

Фуқаролиги
Бўйи

180 cм

Позицияси

ҳужумчи

Ёшлар клуби
?—1998 Флаг Англии Годманчестер Роверс
1998—2001 Флаг Англии Ипсвич Тоwн
Клублардаги фаолияти
2001—2005 Флаг Англии Ипсвич Тоwн 122 (47)
2005—2007 Флаг Англии Чарлтон Атлетик 68 (31)
2007—2009 Флаг Англии Тоттенхем Хоцпур 60 (18)
2009—2011 Флаг Англии Сандерленд 58 (32)
2011—2015 Флаг Англии Астон Вилла 61 (21)
2013—2014 Флаг Англии Фулхем 24 (3)
2014 Флаг Англии Брайтон энд Хоув Албион 5 (2)
2015 Флаг Англии Дерби Каунти 15 (10)
2015—2018 Флаг Англии Дерби Каунти 58 (12)
2018 Флаг Англии Бертон Албион 15 (2)
Терма жамоа сафида
2000—2001 Флаг Англии Англия (У 16) 6 (0)
2002 Флаг Англии Англия (У 19) 3 (0)
2003—2005 Флаг Англии Англия (У 21) 14 (9)
2006—2011 Флаг Англии Англия 13 (4)
Логотип Викисклада Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Даррен Бент ўз фаолиятини 2001-йилда „Ипсwич Тоwн“да бошлаган. У 122 ўйинда 47 та гол урган ва бу „Чарлтон“ скаутларини жалб қилди. 2005-йилда у 2,5 миллион фунт стерлинг эвазига „Чарлтон“га ўтган. Кейинги икки мавсумда у жамоанинг энг яхши тўпурарига айланган. Кейин у 16,5 миллион фунт эвазига „Тоттенхем“га ўтди.

2011-йилнинг 18-январида у „Астон Вилла“ билан клуб рекорди 24 миллион фунт стерлингга шартнома имзолашга эришди. 2012-йилнинг ёзида футболчига Москванинг „Спартак“ клуби қизиқиш билдирган эди.

У 15 ёшидан бошлаб Англия терма жамоасининг барча бўғинларини босиб ўтди ва Англия терма жамоасидаги дебютини 2006-йилда Уругвайга қарши ўйинда ўтказган.

Биографияси

Тутингда (Жанубий Лондон) туғилган. Бентнинг Ямайкалик илдизлари бор. Унинг отаси Уимблдон ва Брентфорд ёшлар жамоаларида ўйнаган.

14 ёшида у „Ипсwич Тоwн“ жамоасига қўшилди[1]. 2001-йилда у клуб билан профессионал шартнома имзолади. УЭФА кубоги доирасидаги биринчи ўйин „Хелсингборг“га қарши ўтказилди. У Лига Кубогидаги биринчи голини „Неwcастле Унитед“ дарвозасига киритди, гарчи у жамоага ёрдам бермаган бўлса-да, натижада улар 4: 1 ҳисобида мағлуб бўлишган. Англия Премер-лигасида у ўзининг биринчи голини 2002-йил 24- апрелда „Мидлсборо“ дарвозасига киритган.

2005-йил 1-июнда „Чарлтон“га кўчиб ўтган. Дастлабки трансфер нархи 2,5 миллион фунт стерлингни ташкил этди ва асосий жамоанинг маълум миқдордаги ўйинлари учун 3 миллион фунтга кўтарилди. 2005-2006-йилги Премер-лига мавсумининг очилиш кунида у „Сандерленд“ га қарши дебютида дубл қайд этиб, август ойида Премер-лиганинг энг яхши футболчисига айланган. Бент 18 та гол билан Премер-лигада энг кўп гол урган инглиз футболчисига айланди. Бироқ, англиялик мураббий уни 2006-йилги Жаҳон чемпионатига киритмади ва 17 ёшли Тео Уолкоттни олиб кетди.


2009-йилда Роман Павлюченко ва Жермейн Дефо ижарадан „Тоттенхем“га ўтгандан кейин „Сандерленд“ га кўчиб ўтган. Трансфердан сўнг у „Сандерленд“нинг асосий ўйинчисига айланди, ҳатто сер Алекс Фергюсон уни жамоага олиб келмоқчилиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. „Сандерленд“ сафида Премер-лигада 58та ўйинда майдонга тушиб, 32та гол урган. Унинг энг машҳур голлари „Олд Траффорд“ ва „Манчестер Cитй“ да бўлган.

2011-йилда 18 миллион фунт эвазига Астон Виллага кўчиб ўтган. Дебютида у „Манчестер Cитй“га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритди[2].

Ютуқлари

  • Англия Лига кубоги соҳиби: 2008-йил
  • Англия Лига кубоги финалчиси: 2009-йил
  • Англия чемпионатининг бронза буцаси соҳиби: 2010-йил

Статистикаси

Жамоа Мавсум Лига Кубок ФА Лига кубоги Еврокубок Бошқалар Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Ипсвич Тоwн 2001/02 5 1 0 0 1 1 1 0 0 0 7 2
2002/03 35 12 2 3 3 2 3 1 0 0 43 18
2003/04 37 15 1 0 1 0 0 0 2 1 41 16
2004/05 45 19 1 0 2 0 0 0 2 0 50 19
Жами 122 47 4 3 7 3 4 1 4 1 141 55
Чарлтон Атлетик 2005/06 36 18 5 2 3 2 0 0 0 0 44 22
2006/07 32 13 0 0 3 2 0 0 0 0 35 15
Жами 68 31 5 2 6 4 0 0 0 0 79 37
Тоттенхем Хоцпур 2007/08 27 6 0 0 1 0 8 2 0 0 36 8
2008/09 33 12 1 0 3 1 6 4 0 0 43 17
Жами 60 18 1 0 4 1 14 6 0 0 79 25
Сандерленд 2009/10 38 24 2 1 0 0 0 0 0 0 40 25
2010/11 20 8 1 1 2 2 0 0 0 0 23 11
Жами 58 32 3 2 2 2 0 0 0 0 63 36
Астон Вилла 2010/11[3] 16 9 0 0 0 0 0 0 0 0 16 9
2011/12[4] 16 6 0 0 0 0 0 0 0 0 16 9
Жами 32 15 0 0 0 0 0 0 0 0 32 18
Умумий фаолиятида 339 144 13 7 19 10 18 7 4 1 378 164

Манбалар

  1. ↑ Количество игр и голов за профессионалний клуб считаэця толко для различних лиг националних чемпионатов.
  2. ↑ Количество игр и голов за националную сборную в официалних матчах.
  3. ↑ „Астон Вилла 2010/2011 плаер аппеаранcес“. Соccербасе. 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-январ.
  4. ↑ „Астон Вилла 2011/2012 плаер аппеаранcес“. Соccербасе. 2011-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-январ.