Jump to content

Омонат сертификати

From Ziyosfera
(Redirected from Depozit sertifikati)

Омонат сертификати, депозит сертификати — омонат банки ёки бошқа кредит муассасасининг пул омонатга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжати. У пул белгиланган муддат ўтиши билан омонатни ва у бўйича фоизларни талаб қилиб олиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 2 турда муомалага чиқарилади: юридик шахсларга 1 йилгача муддатга бериладиган О.с; жисмоний шахсларга 3 йилгача муддатга бериладиган Омонат сертификати Омонат сертификатининг муомалада бўлиш муддати у берилган кундан бошлаб омонатни талаб қилиб олиш санасигача ҳисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил