Jump to content

Википедиянинг теранлиги

From Ziyosfera
(Redirected from Depths of Wikipedia)

Википедиянинг теранлиги (инглизча: Дептҳс оф Wикипедиа) — бу ижтимоий тармоқлардаги Википедиядаги ноодатий, ҳайратланарли ва қизиқарли маълумотларни ёритиб боришга мўлжалланган аккаунт (ҳисоб)лар гуруҳи. 2020-йилда Мичиган университети талабаси Анниэ Рауwерда (талаффузи: Энни Рауверда)[1] томонидан Инстаграм ижтимоий тармоғида яратилган аккаунтда Википедиядаги ҳазил ёки абсурд мавзулардаги мақолаларидан парчалар берила бошланган.

Шунингдек, қўшимча равишда Анниэ Рауwерда Википедиянинг теранлиги ва мақолаларни таҳрирлаш бўйича семинарлар ва жонли эфирда комедияли кўрсатувларни ташкил эттирган.

Яратилиш тарихи

Анниэ Рауwерда. 2022-йил

Инстаграмдаги Википедиянинг теранлиги аккаунти (ҳисоби) 2020-йил апрел ойида Мичиган университети неврология факултети талабаси Анниэ Рауwерда томонидан яратилган[2][3][4]. Анниэ Рауwерда аккаунт (ҳисоб)ни шахсий лойиҳа ва инглизча Википедиядаги ноодатий, ҳайратланарли ҳамда қизиқарли маълумотларни бошқалар билан баҳам кўриш мақсадида CОВИД-19 пандемиясининг бошида яратган[2][5]. Рауwерданинг сўзларига кўра, дўстининг журнали учун Википедиядан олган мақола парчалари коллажи ва Википедиядаги cоw типпинг (таржимаси: сигирни йиқитиш) ҳақидаги мақоласидаги фотосуратдан илҳомланланиб, мазкур лойиҳани яратган[3].

Анниэ Рауwерда лойиҳа яратилмасдан олдин Википедияга қизиққан, болалигиданоқ онлайн энсиклопедияги мақолаларни ўқиш ва ўрта ҳамда юқори мактабдаги синфдош дўстлари билан биргаликда Wикираcинг (таржимаси: Википойга) мусобақаларида қатнашган[2][6].

Анниэ Рауwерда Википедиядаги Инстаграмда машҳур бўлган Cаролине Cаллоwай (талаффузи: Каролин Калловей) ҳақидаги мақола тўғрисидаги хабарни ўз аккаунтида жойлаштиргандан сўнг, унинг обуначилари кўпаяди[5][6].

Инстаграм аккаунтидаги обуначилар сони ортганидан сўнг, Рауwерда ТикТок ва Тwиттер ижтимоий тармоқларида худди шу номдаги аккаунтларни яратади ва Википедияги ноодатий мақолаларни батафсилроқ ёритувчи ахборот бюллетенини ишга туширади[5][6].

Фаолияти

Википедиянинг теранлигида „Портловчи шимлар“, „Ядровий Ганди“, „Улкан доскада шахмат“, „Жинсий фаол папалар рўйхати“ каби мавзулардаги мақолалар ҳақида маълумотлар мавжуд[2][7].

Анниэ Рауwерда Википедия мақолалари бўйича тез-тез маълумотлар олиб туради, аммо қайси бирини аккаунт (ҳисоб)га жойлаштиришни ўзи танлайди[5]. 2021-йил октабр ойида Рауwерда „кунига 30 тадан 50 тагача фойдаланувчиларнинг хабарларини қабул қилиши“ ҳақида айтиб ўтди[6].

Анниэ Рауwерда Википедия муҳаррири сифатида Википедиядаги мақолаларни таҳрирлаш юзасидан семинарлар ва жонли эфирда комедияли шоулар ўтказган[2][3][5][6][8].

Обуначилари

Википедиянинг теранлиги аккаунти (ҳисоби) обуначилари орасида таниқли кишилар Неил Гаиман, Жоҳн Маер, Трое Сиван ва Оливиа Wилде бор[7][9].

Кансас Стате Университй риторика ва технология факултетити профессори Ҳеатҳер Wоодс сўзларига кўра, Википедиянинг теранлиги „интернет маданиятига киришда жозибадор ёки баъзан кулгили даражадаги ёқимсиз таклифларни бериш орқали“ интернетни „кичиклаштиради“[5]. Википедияни молиялаштириш билан шуғулланувчи Викимедиа жамғармасининг бренд директори Зачарй МcCуне аккаунт (ҳисоб)ни „Ишдан сўнг Википедиянинг яхши жойларига саёҳат қиладиган энг яхши маскан“ деб таърифлаган[5].

Манбалар

  1. ↑ Дзоци, Эммануэл; Голдман, Алех; Недервеэн-Пиэтерсе, Ким „#188 Инто тҳе Дептҳс“. Реплй Алл. Гимлет Медиа (2022-йил 9-июн). Қаралди: 2022-йил 5-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Шамани, Жоши „И Лоок Фор тҳе Wеирдест анд Wилдест Тҳингс он Wикипедиа. Ҳере'с Wҳат И'ве Леарнед.“. Виcе Медиа (2022-йил 13-январ). 2022-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Стиэрнберг, Бонниэ „Ҳоw Оне Инстаграм Аccоунт Финдс тҳе Wеирдест Стуфф он Wикипедиа“ (инглиз тилида). ИнсидеҲоок (2021-йил 15-январ). 2021-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-октябр.
  4. ↑ Агарwал, Аашна „Тҳе Вирал Инстаграм Паге Дивинг Инто тҳе Дептҳс оф Wикипедиа“ (инглиз тилида). Литҳиум Магазине (2021-йил 5-январ). 2021-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-октябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 Камбҳампатй, Анна П.. „Wант то Сеэ тҳе Wеирдест оф Wикипедиа? Лоок Но Фуртҳер.“ (инглиз тилида). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2022-йил 31-март). 2022-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-март.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Cавендер, Элена „Травел доwн а Wикипедиа раббит ҳоле wитҳ тҳе мастерминд беҳинд ДептҳсОфWикипедиа Инстаграм“ (инглиз тилида). Машабле (2021-йил 24-октябр). 2021-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-октябр.
  7. ↑ 7,0 7,1 Дунн, Франкиэ „Тҳис Инстаграм аccоунт дуг уп тҳе wеирдест тҳингс он Wикипедиа“ (инглиз тилида). и-Д (2021-йил 16-март). 2021-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-октябр.
  8. ↑ Зҳоу, Нааман (Април 25, 2022) [Април 18, 2022]. „Wикипедиа, Ин Тҳе Флеш“. Тҳе Неw Ёркер. Cондé Наст. 19-бет. Април 18, 2022да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Май 7, 2022.
  9. ↑ Брянт, Аидан „Жоурней То тҳе "Дептҳс оф Wикипедиа"“ (инглиз тилида). Ф Неwсмагазине (2021-йил 11-май). 2021-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-октябр.

Ҳаволалар