Дмитрий Козаченко
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Таваллуд санаси | 1982-йил 11-январ | ||
| Таваллуд жойи | Киев, Украина ССР, Совет Иттифоқи | ||
| Бўйи | 1.84 м | ||
| Амплуаси | Дарвозабон | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1998 | РВУФК Кйив | ||
| 1998–1999 | Оболон Кйив | ||
Дмитрий Анатолиевич Козаченко (украинча: Дмитро Анатолійович Козаченко; 1982-йил 11-январ, Киев, СССР) – дарвозабон ампуласида ўйнайдиган украиналик футболчи. Халқаро тоифадаги спорт устаси (2001-йилдан).
Футболчилик фаолияти
Киевнинг „Смена“ футбол мактаби тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи – Михаил Лабузов. Дмитрий фаолиятини майдон ўйинчиси сифатида бошлаган, аммо орадан вақт ўтиб дарвозабонга айланган.
Профессионал фаолиятини пойтахтнинг „Оболон“ клубида бошлаган. Жамоадаги дебютини 1999-йил 17-октябрда „Ахтйрский Нефтяник“ га қарши ўйинда (1:1) ўтказган. Шундан сўнг у Полтаванинг „Ворскла-2“ ва Бровариянинг „Нафком“ клубларида ўйнаган.
19 ёшида Дмитрий Б серияда ўйнаган Италиянинг „Сиэна“ жамоасига ўтган, аммо бошқа дарвозабонлар билан рақобатда омади юришмаган[1]. Кейин у „Нафком“ клубига қайтган.
2005-йилнинг қишида дарвозабон Зоря Луганск жамосига кўчиб ўтган. Жамоа таркибида 62 та ўйин ўтказган. 2007-йил феврал ойида у Таврия Симферопол жамоасига кўчиб ўтган[2]. Дмитрий жамоада бор йўғи 2 та ўйин ўтказган ва эркин агент сифатида Қозоғистоннинг „Атирау“ жамоасига ўтган[3][4]. 2008-йилнинг декабрида Дмитрий клубни тарк этган[5]. 2010-йилда Ўзбекситон олий лигаси вакили Қаршининг Насаф клуби билан шартнома имзолаган. Тез орада у биринчи лигага ўтган „Александрия“ клуби билан шартнома измолаган. 2014-йил март ойида дарвозабон Кировоград Звезда жамоасига кўчиб ўтган[6].
2015-йил баҳорида дарвозабон Магдалиновканинг „ВПК-Агро“ ҳаваскорлар клубида ўйнай бошлаган[7].
2015-йилнинг ёзида Дмитрий Энергия клубига (Новая Каховка) кўчиб ўтган.
Козаченко пеналти тепа оладиган кам сонли украиналик фаол дарвозабонлардан бири ҳисобланади[8].
Жамоадаги фаолияти
2001-йилда у Пекиндаги ёзги Универсиадада талабалар жамоаси таркибида иштирок этган ва мусобақада Украина терма жамоаси кумуш медалларни қўлга киритган. Универсиада ғолиби бўлгач Дмитрий, халқаро спорт устаси унвонига сазовор бўлган[9].
Шахсий ҳаёти
Козаченко олий маълумотли, у Республика олий жисмоний тарбия мактабини, Переяслав-Хмелницкий номидаги педагогика университетини тамомлаган[10]. Оилали[11].
Ютуқлари
- ОФК кубоги 2011 ғолиби.
- 2001-йилда Пекиндаги Универсиаданинг кумуш медали совриндори.
- 2011-йил Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори.
- 2010-йилги Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори.
- 2011-йилги Ўзбекистон кубоги финалчиси [12] .
- 2006-йил Украина Биринчи лигаси ғолиби
- Украина Биринчи лигасининг бронза медали совриндори (2): 2002, 2005.
- Иккинчи лига ғолиби (2): 1999-йил („Б“ гуруҳи), 2001-йил („Б“ гуруҳи).
Манбалар
- ↑ „На просмотре в «Таврии» экс-голкипер итальянской «Сиены»“. 2008-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
- ↑ „«Таврия» подписала Кузнецова и Козаченко“. 2007-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
- ↑ „Козаченко покинул «Таврию»“. 2008-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
- ↑ „Экс-голкипер «Зари» и «Таврии» уехал в Казахстан“. 2008-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
- ↑ „Пятый украинец покинул «Атырау»“. 2014-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
- ↑ „Дмитро Козаченко та Ігор Чередніченко — гравці «Зірки»“. 2014-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 25-март.
- ↑ „Рекордсмен чемпионата Украини дебютировал на аматорском уровне“. 2018-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-июл.
- ↑ „«Пенальти пробил вратарь»“. 2018-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.
- ↑ „Футбольные легенды Украины. Часть ІІІ“. 2012-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-ноябр.
- ↑ „Профиль на неофициальном сайте СК «Таврия»“. 2008-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
- ↑ „Дмитрий Козаченко: «Настроен на серьёзную работу»“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
- ↑ „Протокол финального матча на Кубок Узбекистана «Пахтакор» — «Насаф»“. 2018-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.
Ҳаволалар
- Дмитрий Козаченко Соccерwай сайтида
- {{ФоотбаллФаcц.ру}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
- 11-январда туғилганлар
- 1982-йилда туғилганлар
- Киевда туғилганлар
- ФоотбаллФаcц.ру андозасида ва Wикидата идентификатор рўйхатида йўқ
- Яшаётган инсонлар
- Алифбо бўйича футболчилар
- Алифбо бўйича футбол мураббийлари
- Украиналик эркак футболчилар
- Эркак футбол дарвозабонлари
- ФC Оболон-2 Буча футболчилари
- ФC Оболон Киев футболчилари
- ФC Ворскла Полтава футболчилари
- ФC Ворскла-2 Полтава футболчилари
- Насаф клуби футболчилари
- Сиэна ФC ССД футболчилари
- СC Таврия Симферопол футболчилари
- ФC Атирау футболчилари
- ФC Олександрия футболчилари
- ПФC Суми футболчилари
- ФC Нафком Броварй футболчилари
- ФC Зоря Луганск футболчилари
- МФC Мйколаив футболчилари
- ФC Зирка Кропйвнйцкйи футболчилари
- ФC ВПК-Агро Шевченкивка футболчилари
- ФC Энерҳия Нова Какҳовка футболчилари
- ФC ЛНЗ Черкасй футболчилари
- ФC Штурм Иванкив футболчилари
- Ўзбекистон Суперлигаси футболчилари
- Украиналик муҳожир эркак футболчилар
- Италиядаги муҳожир эркак футболчилар
- Қозоғистондаги муҳожир эркак футболчилар
- Ўзбекистондаги муҳожир эркак футболчилар
- Украиналик футбол мураббийлар
