Jump to content

Дмитрий Пискунов

From Ziyosfera

 

Футбол
Дмитрий Пискунов
Туғилган йили 1962-йил(1962)
Фуқаролиги Флаг СССР СССР
Флаг Казахстана Қозоғистон
Позиция Ярим ҳимоячи
Жамоа фаолияти
1980—1981 Флаг СССР Уралец (Уралск) 59 (8)
1982—1986 Флаг СССР Жетису 119 (22)
1987 Флаг СССР Селник 10 (0)
1988 Флаг СССР Жетису 31 (3)
1989 Флаг СССР Жезказганец 11 (0)
1989—1991 Флаг СССР Жетису 46 (6)
1991 Флаг СССР Мароқанд 17 (1)
1992—1994 Флаг Казахстана Жетису 17 (5)

Дмитрий Пискунов (1962-йилда туғилган) — совет ва қозоғистонлик футболчи, ҳужумкор ярим ҳимоячи.

Фаолияти

Пискунов профессионал футболда биринчи марта 1982-йилги мавсумда Жетису клуби таркибида пайдо бўлган. Беш мавсум давомида асосий жамоада ярим ҳимоянинг муҳим ўйинчиси эди. 1987-йилда С.Петушков билан бирга 1-лига йўлланмаси учун курашган Целинник жамоасига ўтди, аммо Петушков ҳам, Пискунов ҳам клубда узоқ қолмади.

Кейинги мавсумни Пискунов яна Жетисуда ўтказди. Жетисудан сўнг бир неча бор у бошқа клубларда ҳам тўп сурган. 1991-йилги мавсумда СССР иккинчи футбол лигаси чемпионатининг 9-(Марказий Осиё) зонасида Ўзбекистоннинг „Мароқанд“ Самарқанд жамоаси таркибида ўйнаган. Фаолиятининг асосий қисми Жетисуда ўтди. 1992—1993-йилги мавсумларда, аллақачон мустақил Қозоғистон чемпионатида тўп тепди ва бу унинг фаолиятидаги охирги мавсуми эди.

Ҳаволалар