Довон
Appearance

Довон — тоғнинг ошиб ўтиш қулай бўлган жойи. Ўзбекистонда Довон сўзи билан бирга бел, ошув атамалари ҳам ишлатилади. Тарихий манбаларда учрайдиган арт, ақба, кўтал сўзлари ҳам. Довоннинг синонимларидир. Илгарилари Довондан пиёда ёки от-уловда ошишган. Ҳозир Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда бир қанча Довонлардан автомобил йўли ўтади. Мас, Қамчиқ Довонидан Тошкент—Қўқон йўли, Тахтақорача Довонидан Катта Ўзбекистон тракти ўтади ва ҳоказо
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |