Jump to content

Дрозофиласимонлилар

From Ziyosfera
(Redirected from Drosophilidae)
Дрозофиласимонлилар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Дрозофиласимонлилар, мева пашшалари (Дросопҳилидаэ) — ҳашаротлар оиласи. Майда сариқ ёки қўнғир рангли, танаси 1—5 мм. Қанотлари ялтироқ, кўзлари қизил. Личинкалари органик қолдиқларга бой муҳитда яшаб, асосан шу муҳитдаги ачитқилар ва чиритувчи микроорганизмлар билан ҳамда чириётган мева билан озиқланади. Дрозофиласимонлилар токзорларда, боғларда кўплаб учрайди. Мевани қайта ишлаш заводларида, айниқса, Дросопҳила фунебрис, дрозофиласимонлилар фасcиата ва Cитона беcкери турлари кўп учрайди. Кузда бу турлар хонадонларга учиб киради. Дросопҳила уруғига кирадиган ва дрозофиласимонлилар мелано гастер Мг. ва унга яқин турлар биологик тадқиқотларда, хусусан генетика тадқиқотларида фойдаланилади (уларда мутагенез жараёни ўрганилган).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил