Эаст Бенгал ФC
| Файл:Эаст Бенгал ФC лого.свг | |||
| Тўлиқ номи | Эаст Бенгал футбол клуби[1] | ||
|---|---|---|---|
| Лақаби |
Лал Ҳолуд Бригаде (Қизил-сариқ бригадаси) Мошал Баҳини (Маш’ала кўтарувчилар) Бангал Бригаде | ||
| Қисқа номи | ЭБФC | ||
| Асос солинган | 1-август, 1920-йил | ||
| Стадиони | Эаст Бенгал Гроунд | ||
| Сиғими | 23,500 | ||
| Эгаси | Эаст Бенгал ФC Пвт Лтд | ||
| Президент | Мурари Лал Лоҳиа | ||
| Бош мураббий | Антонио Лóпез Ҳабас | ||
| Лига | Ҳиндистон Суперлигаси | ||
| Вебсайти | Клуб сайти | ||
|
| |||
Эаст Бенгал футбол клуби - Ғарбий Бенгалиянинг Калкутта шаҳрида жойлашган Ҳиндистон профессионал футбол клуби. Клуб Ҳиндистон футбол лигаси тизимининг юқори дивизиони бўлмиш Ҳиндистон Суперлигасида иштирок этади[2]. Жамоа Ҳиндистондаги энг муваффақиятли клублардан бири бўлиб, рекорд даражадаги қирқ битта штат лигаси чемпионлигидан ташқари, тўртта Миллий лига чемпионлигини ҳам қўлга киритган. Клуб ички кубок мусобақаларида, жумладан, Федерация кубоги ва Суперкубок баҳсларида катта муваффақиятларга эришиб, Ҳиндистоннинг энг совриндор футбол клубларидан бирига айланган.
Жамоа Калкуттадаги учта энг йирик клубдан бири бўлиб, ўзининг азалий рақиби „Моҳун Баган“ клубига қарши машҳур Калкутта дербисида иштирок этадо. Шунингдек, клуб „Моҳаммедан“ жамоаси билан мини Калкутта дербисида ҳам тўп суради. 1920-йилнинг августида ташкил этилган клуб 1922-йилда Ҳиндистон футбол ассоциациясига аъзо бўлган. Жамоа дастлаб Калкутта футбол лигасининг Иккинчи дивизионида қатнашиб, 1924-йилда Биринчи дивизионга кўтарилган. „Эаст Бенгал“ ўзининг Биринчи дивизиондаги илк чемпионлик унвонини 1942-йилда қўлга киритган[3]. Клуб 1996-йилда мамлакат миқёсидаги биринчи лига ҳисобланган Миллий футбол лигасининг асосчиларидан бири бўлган ва ушбу мусобақада 3 марта зафар қучган[4]. Бундан ташқари, клуб бошқа кўплаб совринларни ҳам ютган; жумладан, 17 марта Дуранд кубоги, 3 марта Суперкубок, рекорд даражада — 29 марта ИФА қалқони (ИФА Шиэлд), 10 марта Роверс кубоги, 7 марта ДCМ кубоги, 5 марта Даржилинг олтин кубоги ва 3 марта Макдауэлл кубогига сазовор бўлган. Шунингдек, „Эаст Бенгал“ битта халқаро унвонга ҳам эга бўлиб, у 2003-йилги АСЕАН клублар чемпионатида ғалаба қозонган.
Эгалик ҳуқуқи
Эаст Бенгал 1860-йилдаги „Жамиятларни рўйхатга олиш тўғрисида“ги қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтган жамият сифатида ташкил этилган бўлиб, бу клубга аъзо бўлиш имконияти мавжудлигини англатади. Унинг 12 000 га яқин аъзоси бор. Бироқ кейинчалик „Эаст Бенгал Cлуб Пвт. Лтд.“ номли мас’улияти чекланган жамият ҳам ташкил этилган ва уларнинг ҳар иккаласи клуб томонидан параллел равишда бошқарилади. Ҳомийлик ва инвестициялар ушбу корпоратив компания орқали амалга оширилади[5]. Клуб ўзининг ички қонун-қоидалари асосида бошқарилади. Тузатишлар ва қарорлар навбатдан ташқари ёки йиллик умумий йиғилиш орқали қабул қилинади[6][7].
Стадионлар

Клуб Калкутта, Ҳоwраҳ ва Барасатдаги бир нечта стадионлардан, жумладан, 1984-йилда Салт Лаке стадиони очилганидан бери фақат крикет ўйинлари учун мўлжалланган Эден Гарденс стадионидан фойдаланган[8]. Клуб фойдаланган илк майдон Колката шимолидаги Кумартули боғи бўлган[9][10].
Салт Лаке Стадиум
Вивекананда Юба Бҳарати Криранган (ВЙБК) номи билан ҳам машҳур бўлган „Солт-Лейк“ стадиони — Калкутта шаҳрида жойлашган кўп мақсадли стадион бўлиб, 1984-йилда қурилган. „Солт-Лейк“ стадиони „Ист Бенгал“ жамоасининг аксарият уй учрашувларига мезбонлик қилади. Стадионнинг умумий сиғими 85 000 кишини ташкил этади[11].
Эаст Бенгал майдони

Шарқий Бенгалия майдони Калкуттада жойлашган бўлиб, у клубнинг тарихий уй стадиони ҳисобланади. Ушбу ўйингоҳ Форт-Уилямнинг шимолий қисмидаги Майдан (Калкутта) ҳудудида, Эден боғи яқинида ўрин олган. Мазкур стадиондан асосан Калкутта футбол лигаси ўйинларини ўтказишда ҳамда академия, аёллар ва хоккей жамоалари фойдаланади[12]. Стадионнинг умумий сиғими 23 500 кишини ташкил этади[11].
Бошқа майдонлар
Шунингдек, Салт Лаке стадиони ёки Эаст Бенгал майдонидан фойдаланиш имкони бўлмаган ҳолларда, клуб баъзи минтақавий ўйинларни Барасат стадионида ўтказади[13]. Силигурида жойлашган кўп тармоқли Канченжунга стадионида ҳам бир неча бор клублар ўртасидаги футбол учрашувлари бўлиб ўтган[14]. Бундан ташқари, у 2012-йилги Федерация кубогига ҳам мезбонлик қилган. Калкутта чеккасидаги Каляни шаҳрида жойлашган Каляни стадиони эса 2019–20-йилги И-Лига мавсумида „Эаст Бенгал“ клуби учун уй майдони вазифасини ўтаган[15].
Жамоа, шунингдек, ВЙБК машғулот майдонларидан бирида шуғулланади[16].
Футболчилар
Жорий таркиб
- 2026-йил феврал[17]
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
Ўринбосарлар жамоасидан асосий таркибга ўтказилди
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
Ходимлар
Жорий техник ходимлар
| Лавозим | Исм |
|---|---|
| Бош мураббий | |
| Ёрдамчи мураббий | |
| Дарвозабонлар мураббийи | |
| Фитнес мураббийи | Бо'ш |
| Бош физиотерапевт | |
| Ёрдамчи физиотерапевт | |
| Жамоа менежери | |
| Самарадорлик ва видео таҳлилчиси | |
| Жамоа шифокори | |
| Массажчи |
Корпоратив жамоа
2025-йил май ҳолатига кўра
| Лавозим | Исм |
|---|---|
| CЕО | |
| Бош директор | |
| Медиа менежери | |
| Жамоа фотографи | |
| Операциялар ва аккредитация бўйича менежер |
Ҳамкорликдаги клублар
Қуйидаги клуб илгари "Эаст Бенгал" жамоаси билан ҳамкорлик қилган:
Леиcестер Cитй (2002–2003)[18][19][20]
Ҳозирги вақтда қуйидаги клуб „Эаст Бенгал“ билан ҳамкорлик қилади:
Шеикҳ Руссел КC (2022–ҳозиргача)[21][22]
Манбалар
- ↑ „"Эаст Бенгал ФC"“. Индиан Супер Леагуэ. 2023-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ „Фоотбалл ин Бенгал“. ифаwб.cом. Тҳе Индиан Фоотбалл Ассоcиатион (Wест Бенгал). 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
- ↑ Мукҳопадҳяй, Шоубҳик „Эаст Бенгал & Cалcутта Фоотбалл Леагуэ: А Сублиме Романтиc Сага - Ҳеро И-Леагуэ“. и-леагуэ.орг. И-Леагуэ (2015-йил 10-сентябр). 2019-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-сентябр.
- ↑ Фужиока, Ацуши; Чаудҳури, Арунава „Индиа - Лист оф Натионал Чампионс“. РСССФ. 2017-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-январ.
- ↑ „Эаст Бенгал кноcкс он ЭД доор“ (эн). Тҳе Тимес оф Индиа (2014-йил 12-ноябр). 2014-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-октябр.
- ↑ Дей, Саяк Дипта „ИСЛ 2020-21: Импассе овер трансфер оф поwер оффиcиаллй эндс ин Эаст Бенгал ФC“ (эн-ус). спорцкеэда.cом (2020-йил 9-октябр). 2020-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-октябр.
- ↑ Мукҳержеэ, Соҳам „Трансфер оф спортинг ригҳц то Шреэ Cемент Эаст Бенгал Фоундатион он агенда ин ЭГМ“. Гоал.cом (2020-йил 21-сентябр). 2020-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-октябр.
- ↑ Манн, Чрис „Тҳе 10 ларгест фоотбалл стадиумс ин тҳе wорлд: #2 – Салт Лаке Стадиум (Колката, Индиа)“. соccерленс.cом. Спорц Ленс (2009-йил 24-ноябр). 2009-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 24-ноябр.
- ↑ „[ВИДЕО Бҳаичунг Бҳутиа киcкстарц Эаст Бенгал ФC'с cентенарй cелебратионс wитҳ гранд торч раллй ин Колката“] (эн). тимесноwнеwс.cом (2019-йил 29-июл). 2020-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-июн.
- ↑ Бҳаттачаря, Нилеш „Сеа оф ред анд голд флоодс Колката ас Эаст Бенгал лаунч cентенарй гала“ (эн). Тҳе Тимес оф Индиа (2019-йил 29-июл). 2021-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-октябр.
- ↑ 11,0 11,1 „Эаст Бенгал Гроунд“. эастбенгалфоотбаллcлуб.cом. 2012-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-май.
- ↑ Рой Чоwдҳурй, Роҳан „ইস্টবেঙ্গল আজ নিজেদের মাঠে খেলবে প্রথম ম্যাচ, জয় ফিরতে মরিয়া মশাল ব্রিগেড“ [Эаст Бенгал wилл плай тҳе фирст матч ат тҳеир оwн гроунд тодай, Машал Бригаде ис десперате то ретурн тҳе wин] (бн). бенгали.неwс18.cом. Колката: Неwс18 Бангла (2023-йил 27-июл). 2023-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-июл.
- ↑ Ноw, Кҳел „Эаст Бенгал эдге Моҳун Баган то ИФА Шеилд титле афтер тҳриллинг пеналтй шоотоут“ (эн). кҳелноw.cом (2018-йил 19-июл). 2019-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-август.
- ↑ „И-Леагуэ: Моҳун Баган геар уп то таке он арч-ривалс Эаст Бенгал“. Неwс18 (2016-йил апрел). 2019-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-август.
- ↑ „Эаст Бенгал Анноунcе Каляни Стадиум ас Тҳеир Ҳоме Венуэ фор И-Леагуэ 2019–20“. Неwс18 (2019-йил 18-ноябр). 2020-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-июн.
- ↑ „Сурфаcе Тенсион ин Колката: Тҳе Паин оф Фоотбалл ин тҳе Раин“ (эн). НеwсCлиcк (2019-йил 7-август). 2020-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-июн.
- ↑ ИСЛ Медиа. „Сқуад - Эаст Бенгал ФC“. Индиан Супер Леагуэ. 2022-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-октябр.
- ↑ „Индиан Фоотбалл: ИСЛ анд И-Леагуэ cлубс анд тҳеир тиэ-упс wитҳ фореигн cлубс“. гоал.cом. Гоал (2021-йил 14-январ). 2021-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-феврал.
- ↑ Пандаб, Манас Ранжан „ФЕАТУРЕДИСЛ анд И-Леагуэ Cлубс, Тҳеир Тиэ-упс Wитҳ Фореигн Сидес“. фоотбаллехпресс.ин. Фоотбалл Эхпресс (2021-йил 3-феврал). 2021-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-январ.
- ↑ Кунду, Абҳишек „10 Партнершипс бетwеэн Индиан анд Эуропеан фоотбалл cлубс wҳич броке доwн“. спорцкеэда.cом. Спорцкеэда (2019-йил 28-июн). 2023-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-январ.
- ↑ „Эаст Бенгал: ফুটবলের উন্নয়নে শেখ রাসেল ক্রীড়াচক্রের সঙ্গে কাজ করবে ইস্টবেঙ্গল“ (бн). анандабазар.cом. Анандабазар Патрика (2022-йил 16-март). 2022-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-март.
- ↑ Чакрабортй, Сwапномой „Эаст Бенгал сигн стратегиc партнершип wитҳ Бангладеш сиде Шеикҳ Руссел“. Кҳел Ноw (2022-йил 16-март). 2022-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-март.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Клуб профили ИСЛ веб-сайтида
| Викиомборда „Эаст Бенгал ФC“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Викиомборда „Эаст Бенгал ФC киц“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |