Ээтион
Appearance
Ээтион (Этион ва қадимги юнонча: Ἠετίων қадимги юнонча: Ἠετίων) — қадимги юнон мифологиясида[1] Мисия (ёки Киликия) даги Фива (Плаки)[2] шаҳрининг шоҳи. Андромаханинг отаси[3].
Троя урушида шаҳарни қўлга олиш пайтида Ахилл Ээтионнинг етти нафар ўғлини ва унинг ўзини ҳам ўлдирган[4].
Гомернинг „Илиада“ асарида худди шундай исмга эга бўлган бошқа бир ҳукмдор ҳам тилга олинади.