Jump to content

Эффузия

From Ziyosfera

Эффузия (лотинча епхшо — қуйилиш, ёйилиш) — лава (магма)нинг ер юзига қуйилиб чиқиш жараёни. Унинг совиши мобайнида лава оқимлари ва лава қопламлари кўринишида ётган эффузив тоғ жинслари ҳосил бўлади. Эффузия вулқон ҳаракати кўриниши шаклларидан бири ҳисобланади. Нордон ва қайишқоқ лава баъзан ёйилиб кетмасдан отилиб чиқиб, вулқонли гумбаз ҳосил қилади.