Электростал
Appearance
Электростал (1938-йилгача Затише) — Россия Федерацияси Москва вилоятидаги шаҳар. Транспорт йўлининг стансияси. Аҳолиси 146,3 минг киши (2002). Москва яқинидаги металлургия ва оғир машинасозлик саноатлари маркази. Электр металлургияси ("Электростал", "Электросталтяжмаш"), электр буюмлари, "Электроселмаш" заводлари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Москва пўлат ва қотишмалар институтининг филиали фаолият кўрсатади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |